Янги хизмат онлайн режимида бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ижрочи ҳисобланади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Фасадни ўзгартиришни ЯИДХП орқали келишиш мумкин
Фасадни ўзгартиришни ЯИДХП орқали келишиш мумкин
26.12.2016

Хизмат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйича тақдим этилади ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган.
Фойдаланувчи электрон шаклдаги аризага бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини электрон шаклда илова қилиши жоиз.
Ваколатли орган аризани кўриб чиқади, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) 6 кундан ортиқ бўлмаган муддатда келишади. Бунда ариза рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 5 иш куни мобайнида инспектор аризада кўрсатилган манзил бўйича объектни ўрганиш учун боради. Объект ўрганилганидан кейин 1 иш куни мобайнида қарор тақдим этилади. Хизмат бепул тақдим этилади.
Рад этиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- ариза берувчи томонидан бино ва иншоот фасадининг талабларга жавоб бермайдиган эскиз лойиҳаси тақдим этилганлиги;
- ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
- бино ва иншоотни ўрганиш якунлари бўйича асосланган салбий хулосанинг мавжудлиги.
Таъкидлаш жоизки, мазкур хизмат 2016 йилнинг декабрь ойи мобайнида ушбу давлат қўмитаси томонидан рўёбга чиқарилган учинчи хизматдир. Илгари қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқариш ҳамда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун ЯИДХП орқали рухсатнома олиш имкониятлари ҳақида хабар берган эдик. Қўмита томонидан амалга ошириладиган барча интерактив хизматлар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?