Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда иш ҳақи бўйича ўтказмалар: ҳисоблаш, ушлаб қолиш, тўлаш Ўзбекистондаги иқтисодий олий ўқув юртлари битирувчилари АССА ва ACFP дипломи учун қандай имтиҳон топширишлари керак Эътибор беринг: Вuxgalter.uz материалларини кўриш шартларидаги ўзгаришлар

Гендер тенглик масалалари Сенатга бириктирилди

31.07.2019

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.

 

Ушбу орган Сенат Кенгашининг “Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлиси  Сенатининг хотин-қизларни  ҳар  томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер  тенгликни  таъминлаш  бўйича  фаолиятини такомиллаштириш  тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

 

Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • гендер тенгликни таъминлашга ва хотин-қизларнинг давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишига қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • гендер тенглик масалалари ва оила институтини ривожлантиришга оид қонунларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш;
  • аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • гендер тенглик масалалари бўйича Ўзбекистон қўшилган ҳалқаро ҳужжатлар нормаларининг амалиётга жорий этилиши ҳамда ижро қилиниши юзасидан мониторинг олиб бориш.

 

Қўмита аҳоли, жумладан хотин-қизлар билан бевосита мулоқот қилади, аниқланган долзарб масалаларни парламент назорати воситаларини қўллаган ҳолда ҳал этиш чораларини кўради.

 

Олий Мажлис Сенатининг  

Ахборот хизмати хабари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-11-11
  • USD:12014.94 (+0.00) сум
  • EUR:13900.08 (+0.00) сум
  • RUB:148.31 (+0.00) сум