Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Халқаро банк карталари орқали авиачипталар харид қилиш мумкин

16.11.2017

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиачипталар учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини маълум қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси энди авиачипталар учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин экани ҳақида хабар тарқатди.

 

Маълумотда айтилишича, бу ТИФ МБ билан ҳамкорликдаги авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босиқичнинг ишга туширилиши доирасида амалга оширилган. Ҳозирча фақат VISA банк карталари ёрдамида чипталарни харид қилиш мумкин.

 

Кейинги босқичда эса MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.

 

Интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича ушбу тадбир “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларига авиачипталарни дунёнинг исталган нуқтасида сотишга имкон беради.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.