Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳақиқий эмас битим: сабаблари ва оқибатлари

25.04.2016

Ҳар куни фуқаролик муносабатлари иштирокчилари ўртасида турли хилдаги талай битимлар тузилади. Ва, шартномавий муносабатларга киришган ҳолда ҳамма муайян ҳуқуқий оқибатлар барпо этишга интилади. Бунда исталган натижага эришмаслик хатари мавжуд, шу жумладан агар тарафлар ўртасида тузилган битим ҳақиқий эмас бўлса. Бизнинг шарҳимизда – бундай битимлар ва салбий оқибатларни олдини олиш юзасидан бир нечта амалий маслаҳатлар.

 

 

 

Муҳим! Тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари қонунчилик билан тартибга солинган. Улар жумласига:

 

қонунчилик билан кўзда тутилган шаклга риоя қилмаслик;

 

мазмуннинг қонунчиликка номувофиқлиги;

 

битим тузаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг унда иштирок этишга қобилиятсизлиги;

 

битим иштирокчиларининг хоҳиш ва иродаларининг номувофиқлиги.

 

 

Амалиётдан: Юридик шахслар ўртасида канцелярия буюмлари етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномада кўзда тутилган 100% олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг етказиб берувчи ўз мажбуриятларини бажарди – буюртма берилган товарлар партиясини харидор манзилига юклаб жўнатди. Бироқ ҳужжатли текшириш чоғида ваколатли органлар томонидан кўрсатилган шартнома тузилган пайтда етказиб берувчида улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

Бу ҳақиқий эмас битимнинг аниқ мисоли.

 

Бунда етказиб берувчи тегишли рухсат берувчи ҳужжатга  эга бўлмасдан битим тузган, бу билан ўзининг ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиққан, буни ФКнинг 125-моддаси тўғридан-тўғри кўрсатади.  

 

 

________________


125-модда. Юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битимнинг ҳақиқий эмаслиги

 

Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

 

________________


Қайд қиламизки, кўрсатилган нормани тушунтирган ОХС Пленуми лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган, тўхтатиб турилган ёки лицензия бекор қилинган ҳолларда юридик шахс томонидан лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш фактини қоидабузарликлар жумласига тенглаштиради.

 

Кўрсатилган битим тури низолашилаётган тоифага киритилади, яъни у фақат суд қарори2 билан ҳақиқий эмас  деб топилиши мумкин. Қонун юридик шахс муассиси (иштирокчиси)га, шунингдек давлат органларига битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида низо қўзғатишга ҳуқуқ беради. Мазкур чора энг аввало лицензияланадиган фаолият турини  амалга оширадиган шахслар билан битимлар бўйича контрагентлар манфаатларини ҳимоя қилиш механизми бўлиб хизмат қилади.

 

Шундай қилиб, ҳам корхонанинг ўзининг ёки унинг муассиси (иштирокчиси) даъвоси бўйича, ҳам лицензияловчи органнинг3 аризаси асосида тарафлар ўртасида тузилган шартнома хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилади.

 

 

Бу шартнома тарафлари учун нимани англатади?

 

Умумий қоидаларга кўра, бундай шартнома тарафлар учун қандайдир оқибатларни келтирмайди, бундан уни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари мустасно. Келтирилган мисолда,  гарчи тарафлар томонидан шартнома шартларини бажаришга (пуллар ўтказилган, товар юклаб жўнатилган) қаратилган муайян ҳаракатлар амалга оширилган экан, битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги боис тарафлар шартнома тузилгунга қадар бўлган дастлабки ҳолатга қайтишлари керак. Бу харидор томонидан олинган товарларни сотувчига қайтариш зарурлигини (товарни натурада тақдим этиш имконияти бўлмаган тақдирда унинг қиймати пул эквивалентида компенсация қилинади), товар учун ўтказилган пул маблағларини эса харидорга қайтариш зарурлигини билдиради4.

 

Диққатни анча аҳамиятли яна бир нозик жиҳатга қаратишни хоҳлардик. Кўриб чиқилаётган ҳолатда, тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишдан ва тегишли оқибатларни қўллашдан ташқари етказиб берувчи корхона мансабдор шахсларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 165-моддасига асосан 10 дан 20 ЭКИҲ миқдорида жарима солинади. Кўрсатилган ҳаракатлар маъмурий ундирувдан кейин такроран содир этилган тақдирда Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича жавобгарлик юз беради.

 

Қонунчилик билан битимларнинг айрим турларини тузишга айрим шахсларнинг қобилиятларини белгиловчи бошқа талаблар ҳам кўзда тутилади.

 

Масалан, Давлат корхоналари тўғрисида Низом5 билан унитар корхона мол-мулкини тасарруф қилиш фақат мазкур мол-мулк эгаси, яъни давлат корхонаси муассиси билан келишилган ҳолда амалга оширилиши  мустаҳкамланган. Шунингдек қонунчилик билан жамият томонидан йирик битим6 тузиш тартиботи тартибга солинган. Муассислар томонидан ўз манфаатларини ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида махсус киритиладиган айрим чекловлар юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларида ҳам сақланиши мумкин. Шунинг учун ўрнатилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битим манфаатдор шахслар аризасига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

 

 

Қонунга зид эмасми?

 

ФКнинг 116-моддаси туфайли қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ҳақиқий эмас деб топилади. Битим тарафлари учун бу шартномавий муносабатларнинг тегишли турини тартибга соладиган ҳуқуқий нормаларни ўрганиш заруратини билдиради, чунки қонун чиқарувчи келишувларнинг айрим турларини ҳақиқий бўлмаган келишувлар жумласига киритиб, уларга нисбатан айрим чекловларни киритади.  Фуқаролик кодексида сақланадиган бундай чекловларнинг айримлари мана булар:

 

гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир;

 

гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддати ўтган қисми бажарилган тақдирда қарздор ёки гаровга қўювчининг ундирувни гаров ашёсига қаратишни тўхтатиш ҳуқуқини чекловчи келишув ҳам ҳақиқий эмас деб топилади; 

 

гаровга қўювчига қонун ҳужжатлари билан тақдим қилинадиган ҳуқуқларга  нисбатан унинг ҳуқуқларини чекловчи ломбарддаги ашёлар гарови тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир;

 

ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан, ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш худди ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартлар каби ўз-ўзидан ҳақиқий эмас;

 

ғайриқонуний манфаатларни суғурталаш тўғрисидаги шартлар ҳам  ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.

 

 

Мисол тариқасида муомалада бўлиши чекланган объектлар  – ўқотар қурол, гиёҳвандлик воситалари ёки  уларнинг прекурсорлари, психотроп моддалар ва ҳ.к. билан битимларни ҳам келтириш мумкин.

 

Агар, олайлик, сотишга рухсат берилган тур остида ҳақиқатда тақиқланган ашёлар сотилаётган бўлса, у ҳолда:

 

биринчидан, кўрсатилган битимлар ҳақиқий эмас деб топилади;

 

иккинчидан, шундай тарзда сотилган ашёлар ва препаратлар мусодара қилинади;

 

ва учинчидан, савдо қатнашчилари уларнинг ноқонуний муомалада бўлиши учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

 

 

Битимлар тузиш жараёнида  ўз ичига хўжалик шартномалари намуналари, шунингдек уларни тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича эксперт тавсияларини оладиган “Корхона юристи” дастурий маҳсулотига амал қилишни сизга маслаҳат берамиз.

 

***

 

 

Хулосада қонунчиликни бузиб тузилган битимларнинг салбий оқибатларини олдини олишга ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатлар берамиз:

 

битим тузишда унинг шакли ва мазмунига нисбатан норматив ҳужжатлар талабларини диққат билан ўрганинг;

 

контрагентлардан уларнинг шунга ўхшаш турдаги битимлар тузишга қобилиятлигидан гувоҳлик берувчи қўшимча ҳужжатларни, шу жумладан, агар шартнома предмети лицензияланадиган фаолият тури бўлса, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни сўраб олинг;

 

битим тузиш жараёнига юристларни жалб қилинг ёки ҳеч бўлмаганда, шартнома лойиҳасининг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса олинг.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Автомобилни харидини охиригача расмийлаштир

 

Ахборотни нотўғри ошкор қилиш қандай оқибатларга сабаб бўлади

 

Шартномада неустойка: жарима ёки пеня

 

 


1  ОХС Пленумининг “Ўзбекистон  Республикаси Фуқаролик кодексининг  битимларни ҳақиқий эмас деб топиш  тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарори.

 

2 Низолашилаётган битимлардан фарқли ўлароқ, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар суд қароридан қатъи назар аввал бошдан ҳақиқий эмас ҳисобланади.

 

3 Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган) асосан лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги лицензияловчи орган ҳисобланади.

 

4 Юридик адабиётда таърифланган тартибот икки томонлама реституция деб номланади. 

 

5 Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2014 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган.

 

6 Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг янги таҳрири 84-моддасига қаранг.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16