1 июндан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини берувчи Давлат хизматлари марказлари сони 17 тага етади, деб хабар беради ЎзА.
Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномаларини Тошкентнинг Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Наманган шаҳар Марказларида олиш ёки алмаштириш мумкин.
1 июндан бошлаб ушбу хизмат Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, шунингдек республика вилоятларининг 5 та туманидаги Марказларда ташкил этилади.
Илгари ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан фақат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бўлинмалари шуғулланган. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳам янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириб келинмоқда.