Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса Корпоратив чекларни my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак

Ҳомиладорлик бўйича нафақа муддатида тўланади

27.02.2018

Молия вазирлиги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўлаш таомилини соддалаштирди. Зарур ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди, ахборот технологиялари жорий этилди.

 

Янги механизм 2018 йил 1 апрелдан тўлақонли ишлай бошлайди, дея хабар берилади Молия вазирлигининг расмий сайтида.

 

Янги қоидаларга биноан, нафақалар тўловчи бюджет ташкилотлари бўш (харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган) пул маблағлари мавжуд бўлганда, бюджет маблағларининг бош тасарруф этувчилари ва молия органлари билан келишувсиз нафақаларни мустақил равишда тўлашга ҳақли. Бунда масъул шахс «ЎзАСБО» дастурий комплексига тегишли ўзгартиришлар киритиши керак бўлади.


Ташкилотда нафақани бир йўла тўлаш учун маблағ бўлмаса, энди қўшимча маблағлар «ЎзАСБО» комплекси орқали автоматлаштирилган режимда талаб этилади.

 

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик ҳақидаги ҳужжат нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади. Яшаш жойидан маълумотномани, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси ва паспорт нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

 

Янги тартибнинг жорий этилиши нафақа ўз вақтида тўланишига имкон яратади.

 

 

.

Валюталар курси

2025-05-16
  • USD:12965.34 (+0.00) сум
  • EUR:14525.07 (+0.00) сум
  • RUB:161.34 (+0.00) сум