Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти янги даражага кўтарилади

21.12.2017

 

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида катта ўзгаришлар рўй беради. Бу ҳақда 14 декабрь куни Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW)нинг бажарилиши мавзусига бағишлаб ўтказилган халқаро давра суҳбати чоғида сўз юритилди.

 

Тадбир Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги БМТнинг Тараққиёт дастури, Буюк Британия элчихонаси ҳамда Ўзбекистондаги БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Унинг ишида вазирликлар ва идоралар, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

«Миллий ҳаракатлар режаси»нинг амалга оширилиши муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди. Таъкидлаш керакки, режанинг мазкур таҳрири бешинчи даврий ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари ҳамда олинган якуний тавсиялар  бўйича тўлдирилган. Янгиланган ҳужжат Ўзбекистонда аёллар ҳолатини яхшилашга қаратилган муваққат махсус чора-тадбирларни қонуний мустаҳкамлаш зарурати тўғрисидаги чора- тадбирларни ўз ичига олади.

 

– Ҳар 4 йилда Ўзбекистон БМТнинг тегишли қўмитасига CEDAW конвенциясининг бажарилиши бўйича  ҳисоботни тақдим этган ва ҳар сафар биз айни тавсияларни олганмиз, – деди Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева. – Хусусан, улар гендер тенглик, оилада аёллар ҳолатини яхшилаш, уларни давлат бошқаруви соҳасида олға силжитиш, мураккаб вазиятларга тушган аёлларга ёрдам беришни таъминлашга дахл қилди. Қўмита ролини кучайтириш билан аҳвол тубдан ўзгариши даркор, чунки бу борадаги ишлар бутунлай ўзгача даражада олиб борилади.

 

Яқин кунларда имзоланиши кутилаётган Хотин-қизлар қўмитасининг роли ва ваколатларини ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжатга кўра, қуйидаги йўналишларда ишлар кучайтирилади:

  • кам таъминланган оилалардаги аёлларни иш билан таъминлаш;
  • аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш;
  • давлат бошқаруви тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган аёллар сонини 30%гача етказиш;
  • танг вазиятларда қўллаб-қувватлаш бўйича марказлар ишини янги даражага олиб чиқиш;
  • уйда зўравонликка қарши профилактика ишларини олиб бориш;
  • ижтимоий ва психологик хизматлар ходимлари билим даражасини ошириш.

 

Шунингдек, тадбир давомида Т.Норбоева уйда зўравонликка қарши қонун қабул қилинишига нисбатан халқаро тажриба ва миллий қонунчиликнинг таҳлили бўйича ишлар ҳақида ҳам тўхталди.

 

– Ўзбекистонда мамлакатимизни ривожлантириш учун барча зарур ҳаракатларни амалга оширишга тайёр аёллар жуда кўп, – таъкидлади БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер, – Ўзбекистон Конвенцияни ратификация қилди, биз Хотин-қизлар қўмитасининг муайян стандартларни ўрнатиш орқали барча соҳаларда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини кузатишимиз мумкин. БМТнинг сўнгги тавсияларини бажариш бўйича қабул қилинган ҳаракатлар режаси туфайли бу борадаги ишлар янги даражага кўтарилади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилган. Менинг фикримча, аёллар ҳар қандай мамлакатда кучли жамият қуришнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

Буюк Британия элчиси Кристофер Алан жамият аёлларни камситиш муаммоларини еча олиши ва васийлик, ишга жойлаштириш даражасини ошириш, етакчилик позицияларида аёллар сонини ошириш бунда ёрдам беришига ишонч билдирди.

 

Таъкидлаб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, шу жумладан БМТнинг 10 та шартномавий ҳужжатига қўшилган ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариб келмоқда. Халқаро нормалар ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқ аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида мамлакат Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW)га ҳам қўшилди.

 

Саида Жонизоқова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16