Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ХУМШда ишловчи пенсионерлар тўлиқ пенсия олишлари мумкинми

12.07.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПФ–5430-сон Фармони 4-бандини кўриб чиқамиз, унга мувофиқ 1.06.2018 йилдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ишловчи пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

 

Узоқ вақтдан буён Ўзбекистон қонунчилигида юридик парадокс мавжуд: адвокатлик тузилмалари (бюролар, фирмалар, ҳайъатлар), хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУМШ), тадбиркорлик субъектлари бирлашмалари (уюшмалари, иттифоқлари) на давлат, на тижорат ташкилотлари ҳисобланади. Бироқ улар ННТ деб тан олинмайди.   

 

Бунда чалкашликка йўл қўймаслик ва ННТни бошқа нотижорат ташкилотларидан фарқлаш учун ННТнинг 2 та асосий аломатига эътибор қаратиш зарур:

  • бундай ташкилот олган даромад (фойда), унинг барча мол-мулки сингари, ш.ж. тугатиш чоғида унинг қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимланмайди, балки фақат унинг уставдаги мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилади («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 2, 36-моддалари);            
  • бундай юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ушбу 2 та аломатга мувофиқ келмайди.

 

Биринчидан, ХУМШ тугатилаётганда ширкатнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки ширкат аъзолари ўртасида уларнинг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланади («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига қаранг).

 

Иккинчидан, ХУМШ Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилади (Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатига олиш тартиби ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги низомга қаранг, Президентнинг 10.02.2005 йилдаги ПҚ–3-сон қарорига 3-илова).

 

Шу тариқа, тилга олинган имтиёз ХУМШда ишловчи пенсионерларга татбиқ этилмайди. Буни Пенсия жамғармасидагилар ҳам тасдиқладилар.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16