Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

ИДХЯП солиқ тўловчини ҳисобга қўйишга ёрдам беради

18.02.2016

Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) олиш имконини беради.

 

Янги хизмат Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғисида”ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Интерактив давлат хизматлари ягона порталида рўёбга чиқарилди.

 

Хизмат бепул бўлиб фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади. СТИР берилган ҳолда уларни солиқ органларида рўйхатга олиш хизмат натижаси бўлиб ҳисобланади.

 

Уни қабул қилиш учун фойдаланувчи ариза шаклига ўзининг паспорти нусхасини электрон шаклда илова қилиши лозим. Хизмат 1 иш куни мобайнида тақдим қилинади. Жавоб электрон кўринишда фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига, шунингдек порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига юборилади.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси ҳақида ИДХЯП орқали билиш мумкин

 

.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17