Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар 4 босқичга бўлинади

10.01.2019

Рус тилида ўқиш

Мамлакатимиз Президенти раислигида 2019 йил 8 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича янги босқичма-босқич тизим жорий этилиши муҳокама қилинди.

 

Янги, 4 босқичли тизимнинг жорий этилиши ҳудудлар ва тармоқларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар миқёсини кенгайтириш, уларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш имконини бериши қайд этилди. 

 

Унга мувофиқ, биринчи босқичда вилоят ҳокимлари ҳар ҳафтада биттадан туман ёки шаҳарга бориб, элчилар билан алоқа ўрнатган ҳолда, у ерга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил қилади. Тармоқ раҳбарлари ҳам ҳар ҳафтада битта вилоятга бориб, маҳаллий корхоналар билан бирга амалдаги лойиҳаларни бажариш ва қўшимча инвестиция лойиҳалари бўйича иш олиб боради. Бош вазир ва унинг ўринбосари элчилар иштирокида жалб қилинган хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолатини мунтазам муҳокама қилиб боради. Натижаларига қараб, ҳокимлар ва тармоқлар раҳбарлари рағбатлантирилади ёки уларга нисбатан иш ҳақининг 50%и миқдорида жарима қўлланади.

 

Ҳудудларга бириктирилган республика идоралари раҳбарлари вилоят ҳокимлари ва элчилар билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар)да тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар ҳолатини ўрганиб, уларнинг ижросини жадаллаштириш бўйича аниқ чоралар кўради. Шунингдек, қўшимча лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, хорижий инвесторларни жалб қилади.

 

Иккинчи босқичда Инвестиция қўмитаси ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларини умумлаштириб, самарадорлигини баҳолайди ва ягона электрон онлайн базани шакллантиради.

 

Учинчи босқичда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудларга бириктирилган элчилар ягона электрон базага киритилган лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб этади.

 

Тўртинчи босқичда Вазирлар Маҳкамаси саралаб олинган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторлар билан тегишли келишувларни расмийлаштириб, ижросини назоратга олиш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқлайди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_