Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш берувчидан қарз қандай олинади?

09.09.2015

 

Кишига катта маблағ зудлик билан зарур бўлиб қолган кескин вазиятда банк кредитига мурожаат қилиш мумкин, қарз олиш учун ўз корхонасининг директори номига ариза ёзиб, бошқача йўл тутиши ҳам мумкин. Келинг, амалиётда бу қандай ишлашини кўриб чиқайлик.

 

Одамлар турли вазиятларда қарз олиш учун мурожаат қилишади, булар: тиббий хизматларни тўлаш, узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол товарларини сотиб олиш, уй-жойни таъмирлаш ёки сотиб олиш, таълим контрактларини тўлаш,  тўй тантаналарини ҳамда катта молиявий харажатларни талаб этадиган бошқа тадбирларни ўтказиш.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг бу турини тартибга солувчи асосий ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 41 боби “Қарз ва кредит” ҳисобланади.

 

Умумий тартиб

 

Қарз юзасидан мурожаат қилиш, уни олиш ва сўндириш тартиб-таомили етарли даражада содда ҳамда атиги бир неча босқичдан иборат:

 

1. Ходим корхона раҳбари номига қарз тақдим этиш тўғрисида ариза ёзади, унда сўндиришнинг исталган тартиби кўрсатилади;

 

2. Раҳбар ташкилотнинг молиявий ҳолати ва мурожаат қилган ходимнинг даромадларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади ҳамда аризага ўз резолюциясини қўяди;

 

3. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда  ташкилот ва ходим ўртасида қарз тақдим қилиш тўғрисида шартнома тузилади;

 

4. Шартномада кўрсатилган давр мобайнида ходимнинг иш ҳақидан қарзни сўндириш учун ушлаб қолинади.

 

Шартнома ўзида нима сақлаши керак

 

Шартнома ўзида ходимнинг Ф.И.О., ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг санаси ва рақамини сақлаши керак. Шунингдек қарз суммаси, уни сўндириш муддатлари ҳам кўрсатилади.

 

Қарз шартномасида қарз қай йўсинда тақдим этилиши шартлари бўлиши керак:

қарз олувчининг шахсий ҳисобварағига (пластик картага, банк жамғарма ҳисобварағига) пул ўтказиш билан ёки тўғридан-тўғри товарлар ва хизматлар етказиб берувчиларига ўтказилади. Иккинчи ҳолатда ходим шартнома ёки маблағ ўтказилиши лозим бўлган ташкилотнинг реквизитларини тақдим этиши лозим.

 

Тақдим қилинган қарз фоизсиз ёки ундан фойдаланганлик учун қандайдир тўловни кўзда тутиши мумкин. Бу қарз суммасига нисбатан муайян фоиз ёки аниқ келишилган сумма бўлиши мумкин. Бу шартлар ҳам албатта шартномада ёзилади.

 

Қарздан муддатида ёки муддатидан олдин узиламиз

 

Қарз ходимнинг иш ҳақидан умумий суммадан муайян фоиз ёки аниқ келишилган суммани ҳар ойда ушлаб қолиш йўли билан қайтарилади. Бунда, Меҳнат кодексига мувофиқ, ҳар ойлик ушланмаларнинг жами ҳажми (қарзни сўндириш, солиқ ажратмалари, ижтимоий суғуртага, касаба уюшмасига ва ҳ.к.) ходим даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

 

Қоида бўйича, ташкилотлар ўз ходимларига қисқа муддатли қарзлар тақдим қилишга тайёрлар (1 йилгача сўндириш муддати билан).  Агар ходим ташкилотда муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса, у ҳолда қарзни қайтариш муддати шартномани тугаш муддатидан узоқ бўлиши керак эмас.

 

Қарз олувчи ташкилот олдидаги қарзини шартномада кўрсатилган муддатларда ёки муддатидан олдин сўндириши мумкин. Бунинг учун ходим корхона бухгалтериясига мурожаат қилиб ҳисобварақ олиши зарур ҳамда қолган қарз суммасини шу ҳисобвараққа ўтказиши мумкин.

 

“Амалий бухгалтерия” Электрон маълумот тизими бухгалтерлар учун беназир ёрдамчи бўлади. У бухгалтерия ҳисобининг барча объектлари ва молия-хўжалик операциялари бўйича, жумладан, ўз ичига иш ҳақи ҳисоблаш ва тўлаш, қўшимча ҳақ тўлаш, ушланмалар ва компенсацияларни оладиган ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича   батафсил тушунтирувларни  сақлайди. Шу ернинг ўзида уларга солиқ солиш хусусияти бўйича кўламдор маълумотлар сақланади.  “Амалий бухгалтерия” ЭМТни қандай сотиб олишни шу ерда билиш мумкин.

 

Таълим контрактини тўлаш учун қарз

 

Norma.uz портали ва босма нашрларимиздаги кўпгина материаллар ушбу мавзуга бағишланган. Қарз тўлов-контракт асосда таълим олиш учун тўловни амалга ошириш усулларидан бири бўлиб ҳам ҳисобланади. Бундай қарз мақсадли ҳисобланади ва уни олиш учун талаба ёки унинг қариндошларидан бири мурожаат қилиши мумкин.

 

Бу ерда ёритилиши лозим бўлган ягона нозик фарқ бу солиқ имтиёзидан (ЖШДС бўйича) фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобланади. Қонунчиликка асосан у таълим контрактлари учун тўловни амалга ошираётганда тақдим қилинади.  Талабанинг ёши 26 дан ошмаган тақдирда ва таълим учун унинг ўзи ёки ота-онасидан бири тўловни амалга оширганда бундан фойдаланиш мумкин бўлади.

 

“Агар дафъатан ...” ёки Форс-мажор ҳолатлари

 

Қарзни сўндиришнинг келишилган муддати мобайнида кўп нарсалар, жумладан давомли касаллик ёки ходимнинг ташкилотдан ишдан бўшаши содир бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш вазиятлар содир бўлганда ходим иш берувчини олдиндан хабардор қилиши керак. Юзага келган ҳолатлардан қатъи назар, ташкилот олдидаги қарз сўндирилиши керак, бунинг учун томонлар келишувига кўра қўшимча келишувлар имзоланиши мумкин.

 

Шартномани ижро этиш жараёнида вужудга келадиган барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади. Агарда бунинг имкони бўлмаса,  қонунчиликка мувофиқ фуқаролик судига мурожаат қилиш йўли билан ҳал қилинади. 

 

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА,  мухбиримиз

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16