Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди - buxgalter.uz да ўқингДиққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин - buxgalter.uz да ўқингДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширув қачон ўтказилади? - buxgalter.uz да ўқингШтрихли кодлашга харажатларни чегирса бўладими - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширувсиз аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилишни рад этиш – СК нормаларини бузиш - buxgalter.uz да ўқингНима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар? - buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингОлдинги йил учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингИшончномалар ҳақида нималарни билиш лозим - buxgalter.uz да ўқинг

Иссиқ-Кўлгача поезд қатнайди

04.08.2015

Ўзбекистон аҳолиси Иссиқ-Кўл кўлида дам олиш учун поездда бориши мумкин, бу ҳақда “Темирйўлпасс” АЖ ахборот хизмати хабар беради.

 

Демак, Тошкент – Рыбачье (Иссиқ-Кўл) – Тошкент йўналишида 451/452 йўловчи поезди қатнайди. Поезд Тошкентдан 16, 23 ва 30 август якшанба кунлари соат 13.27 да жўнайди ва Рыбачьега 17, 24 ва 31 август душанба кунлари соат 12.44 да етиб келади. Поезд Тошкентга Рыбачье станциясидан 18, 25 август ва 1 сентябрь сешанба кунлари соат 02.55 да жўнайди ҳамда Тошкентга 19, 26 август ва 2 сентябрь  кунлари соат 07.43 га етиб келади.

 

Поезднинг купе ёки плацкарт вагонларига чипта сотиб олиш мумкин, ресторан вагони ҳам мавжуд.

 

АЖ маълумот хизматининг хабар беришича, бугунги кун ҳолатига (4 август) сотувда чипталар йўқ, улар пайдо бўлганда эса уларнинг нархини 1005 телефон рақами орқали билиш мумкин.