Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Карантин 1 августгача узайтирилди

15.06.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан темир йўл ва авиақатновларга ҳам рухсат берилди.

 

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

 

15 июндан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга парвоз қилишга рухсат берилди:

  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
  • инвестиция лойиҳалари доирасидаги республикада фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;
  • даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;
  • хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;
  • Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;
  • ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга

 

Хорижий мамлакатлардан кириб келган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги талаблар белгиланди:

  • санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган — Япония, Жанубий Корея, Хитой ХХР ва Исроил давлатларидан кириб келган ва охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган   шахслар карантин назоратига олинмайди;
  • Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

 

15 июндан йўловчи темир йўл қатнови тикланишига рухсат берилди.

 

Қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар қатновига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент

Тошкент - Термиз - Тошкент

Тошкент - Хива - Тошкент

Тошкент - Нукус - Тошкент

Андижон - Хива - Андижон

Андижон - Бухоро - Андижон

Андижон - Термиз - Андижон.

 

Поездларда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши керак.

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига фақат 1 августдан бошлаб рухсат берилади. Эслатиб ўтамиз, 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда хусусий болалар боғчалари фаолиятига рухсат берилган.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум