Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил май ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ расмийлаштириш учун рухсат сўраш керакми?

Карантин чоралари кучайтирилади

30.06.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси 1 июлдан бошлаб карантин чекловларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Хусусан:

  • республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;
  • “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади. Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;
  • “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

 

Мазкур чекловларни бузган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади.