Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади

23.08.2017

23 август куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида Халқаро пресс-клуб мажлиси бўлиб ўтди.

 

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев, умумтаълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Кенжаев ва таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Абдураҳим Носиров спикер бўлишди.

 

Бугунги кунда давлат таълими тизимида 14 828 та ўқув даргоҳи бўлиб, жумладан:

9680 та умумтаълим мактаблари,

4916 та мактабгача муассасалар,

211 та “Баркамол авлод” болалар боғчаси,

5 та педагогик ва 16 та касбий ривожланиш институтлари.

 

Педагогларнинг умумий сони – 400 000, ўқувчилар сони 5 млн. нафарни ташкил қилади.

 

Мажлисда Улуғбек Иноятовнинг маълум қилишича, яқин орада Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш режалаштирилаётир. Бу “болалар мактабга таълим олиш учун тайёр ҳолда келишлари” учун зарур, деб таъкидлади вазир.

 

Эндиликда болалар боғчалари болаларни мактабга тайёрлашда пойдевор бўлиши лозим. Айнан шу ўзгаришлар боис болаларни 3 ёшдан мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга қарор қилинди. Чунки ушбу ёшдан  болаларни тўғри тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланиш мумкин. Кичикроқ ёшдаги болаларга эса мунтазам парвариш, қараб туриш талаб қилинади ҳамда таълим учун вақт қолмайди, деди вазир.

 

У.Иноятов сўзларига кўра, келаси ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси жорий қилинади. Айни пайтда тайёргарлик ишлари, иқлим шароитлари ва нархлардан келиб чиқиб турли дизайнерлик ечимларини ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда. Формани биринчи бадални қийматининг 50%и миқдорида тўлаб, кредитга харид қилиш мумкин.

 

Шунингдек, мажлисда мактабгача ва таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш ҳақида саволлар берилди. Ҳозирги вақтда бино фасадларида ва периметри бўйича видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деб маълум қилишди вазирлик вакиллари. Келажакда синфлар ва гуруҳлар ичида ҳам камералар ўрнатиш режалаштирилмоқда, бироқ бу масала катта молиявий харажатлар билан боғлиқлиги боис уни қачон амалга ошириш номаълум.

 

Жаҳонгир Тўрахонов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум