Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

МБ Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди

24.01.2019

Рус тилида ўқиш

Олтин-валюта захираларининг (ОВЗ) таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат, уларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади, дея хабар берилади Ўзбекистон Марказий банки сайтида.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, унинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

 

Самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан ОВЗнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

 

Соф ОВЗ тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни унинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

 

 Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари

млн АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

01.01.2017

01.01.2018

01.04.2018

01.07.2018

01.10.2018

01.12.2018

01.01.2019

I. Ялпи олтин-валюта захиралари

26 428,8

28 076,9

28 494,0

27 660,5

26 407,3

25 983,0

27 081,4

   1. Хорижий валютадаги активлар

14 172,3

14 042,8

14 517,2

13 818,3

12 454,4

11 016,0

12 440,7

   2. Монетар олтин

12 256,6

14 034,1

13 976,8

13 842,2

13 953,0

14 966,9

14 640,7

II. Соф олтин-валюта захиралари

25 188,3

26 567,5

27 086,7

26 648,9

25 494,5

25 291,7

26 394,1

Изоҳ: 2018 йил январь–декабрь ойларида ОВЗнинг камайиши қисман олтин нархининг 1 296,50 дан 1 281,65 долл/тр. унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири – 160,7 млн долл.).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_