Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Метеорология соҳаси ва АКТ

23.09.2016

Яқин ва узоқ муддатда кутилаётган об-ҳаво маълумоти, дарёлар сув сатҳи ҳамда иқлим ўзгаришини олдиндан аниқлаш Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг муҳим шартларидан биридир.

 

2012 йил 21 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази – «Ўзгидромет» замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва гидрометеорология ускуналаридан кенг фойдаланиб келмоқда.

 

Жумладан, «Ўзгидромет» кузатув тармоғини кенгайтириш имконини берадиган автоматлаштирилган замонавий метеорология станциялари ташкил этилмоқда.

 

Яқинда кузатувлар давомида олинган ахборотга ишлов беришда кўплаб вазифаларни бажаришга мўлжалланган электрон метеорологик мажмуа ишга туширилди. Оптик толали ва йўлдош алоқа каналлари орқали ахборот-коммуникация технологиялари тармоқлари имкониятларидан самарали фойдаланишга асосланган бу мажмуа бутун дунёдан олинадиган турли гидрометеорология маълумотларини «Ўзгидромет» марказига етказиб беради.

 

Шунингдек, бир қанча геостационар ва қутб-орбитал метеорологик йўлдошлар ахборотини тезкор қабул қилиш воситалари ишга туширилган. Йўлдош маълумотларига ишлов беришнинг замонавий тизимлари ҳам жорий этилган бўлиб, бу турли метеорологик ҳамда бошқа вазифаларни тезкор ҳал этишга ёрдам бериб келмоқда.

 

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш мамлакатимизда гидрометеорология маълумотларини тезкор тарқатиш ва улардан фойдаланиш имконини беради. Айни пайтда «Ўзгидромет» марказида олти кунга мўлжалланган ўрта муддатли об-ҳаво маълумотлари тузилмоқда.

 

Сўнгги русумдаги ускуна ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилаётгани қисқа ва узоқ муддатда об-ҳаво ҳамда иқлим ўзгаришини тезкор аниқлаш имконини беради. Бу эса Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳаларини ривожлантиришга ўз таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум