«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг хабар беришича, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб ер усти ва ости транспортларида юриш учун қуйидаги сериялардаги қўшимча чипталар жорий этилади:
- NM (пенсионерлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм;
- ТM (студентлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм;
- O'M (ўқувчилар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм;
- AVM (аҳолининг барча қатламлари учун – автобус ва метро) – 166 000 сўм.
Ойлик йўл чипталари янги турлари 2016 йилнинг 29 сентябридан бошлаб сотувга чиқарилади.