Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МҲХС ва IT-аудит бўйича халқаро учрашув 6 апрель куни бўлиб ўтади

05.04.2017

 

Тадбир Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй манзилидаги Банк-молия академияси биносида бўлиб ўтади. Қуйидаги мавзулар кўриб чиқилади: “МҲХС (IFRS) янги стандарти 9 “Молиявий воситалар”ни  қўллашнинг долзарб масалалари” ва “IT-аудит” ва ахборотни муҳофаза қилиш муаммолари”.

 

Baker Tilly International энг йирик тармоғи аъзоси Baker Tilly Uzbekistan аудиторлик-консалтинг гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тадбир ташкилотчилари ҳисобланади.

 

Учрашувда Германия, Россия, Қирғизистон, Молдова ва бошқа мамлакатлардан экспертлар, Ўзбекистоннинг 27 та тижорат банки вакиллари, шунингдек Банк-молия академиясининг турли тармоқ ва ташкилотларда ишлайдиган тингловчилари иштирок этади.

 

Учрашув дастурини бу ерда юклаб олиш мумкин.

 

Давра суҳбатига ташриф буюришни хоҳловчилар ташкилотчилар билан боғланишлари ва дастлабки рўйхатдан ўтишлари зарур. Боғланиш учун телефон:  237-48-42, (+99890) 990-11-25.

 

 

Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум