Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Минимал истеъмол харажатлари қиймати – ойига 498 минг сўм

11.01.2022

Рус тилида ўқиш

Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари қиймати миқдорини маълум қилди. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги «Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги 544-сон қарорига мувофиқ жорий этилган.

 

2021 йилда республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижалари асосида минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланди.

 

Бунда, халқаро услубиётдан келиб чиқиб, минимал истеъмол харажатларини ҳисоблашда сўровномада иштирок этган уй хўжаликлари харажатлари миқдори бўйича ўнта гуруҳга ажратилди. Ушбу оилалар орасидан энг кам харажат ва даромадга эга бўлган 30% уй хўжаликлари ажратиб олинди.

 

Сўровнома асосида мазкур уй хўжаликларида жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар бир ойда киши бошига 498 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинди.

 

2020 йилда 5,4 минг уй хўжалиги ўртасида ўтказилган сўровнома якуни бўйича дастлабки ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари 2021 йил нархларида 440 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг май ойида эълон қилинган.

 

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлашда;
  • аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олган ҳолда мамлакат камбағаллик чегарасини белгилашда;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини оширишда, шунингдек уларнинг доимий мониторингини юритишда;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини, шунингдек кам таъминланган оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар миқдорини белгилашда.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум