Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Монополияга қарши курашиш комплаенси рақобат соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни камайтиради

Монополияга қарши курашиш комплаенси рақобат соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни камайтиради

21.11.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистонда монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш борасида аниқ тизим ишлаб чиқилмаган. Инсофли рақобатнинг корпоратив стандартлари, амалдаги нормаларга риоя этилмаган ҳолатларда хатарларни бошқаришнинг самарали дастаклари мавжуд эмас.

 

Монополияга қарши курашиш органлари олдида бозор субъектининг ишбилармонлик нуфузига ва рақобатнинг олдини олиш механизмларига асосланган рақобатни ҳимоялашнинг янги моделларини яратиш, шу билан бирга, товар ва молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш даражасини пасайтириш вазифалари турибди. Мутлақо янги монополияга қарши курашиш комплаенс-тизимини ривожлантириш моделини яратиш фурсати келди.

 

Мазкур йўналишдаги ишлар ҳақида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг монополияга қарши курашиш комплаенсини жорий этиш бошқармаси мутахассиси Собир Саидов сўзлаб берди.

 

– Монополияга қарши курашиш комплаенси нима, уни бошқа давлатлар нима учун қўллайдилар?

 

– Монополияга қарши курашиш комплаенси – монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишига ва бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуи.

 

Хўжалик юритувчи субъект ўзи учун корпоратив ҳаракат қоидаларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади. Шу тариқа, ҳаракатлар устидан монополияга қарши курашиш бўйича икки турдаги – ички ва ташқи назорат ўрнатилади.

 

Бундай тизим ходимларнинг монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини бузиш, шу жумладан уларни билмаслик натижасида бузиш ҳолатларининг олдини олиш имконини беради. Комплаенсни қўллаш натижасида рақобатга қарши ҳаракатлар, бинобарин монополияга қарши курашиш органлари томонидан жарималар қўлланилиши камаяди.

 

Кўпгина давлатларда (Австралия, Янги Зеландия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Италия, АҚШ, Франция, Қозоғистон) комплаенс дастури ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. Масалан, Буюк Британияда унинг компаниялардаги тузилмаси ва мазкур тизим жорий этилганда бизнес учун олинадиган рағбатлар ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Италия, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор мамлакатларда ташкилотда комплаенс тизими амал қилаётган бўлса, ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда жарималар миқдори камайтирилиши назарда тутилган.

 

– Мамлакатимизда ушбу тизимни қўллашнинг истиқболи қандай?

 

– Давлат ҳокимияти, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва хўжалик субъектларида монополияга қарши курашиш комплаенсини жорий этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Лойиҳани тайёрлаш жараёнида Англия, Франция, Германия, Япония, Корея, Австралия, Исроил, Бразилия, Россия, Қозоғистон ҳамда бошқа давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди.

 

Ҳужжат тасдиқланганидан кейин товар, молия ва рақамли бозорларда устун мавқени эгаллайдиган корхоналарда монополияга қарши курашиш комплаенсини босқичма-босқич жорий этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

 

Жорий этиладиган механизмнинг мақсади монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари билан боғлиқ хатарларни аниқлаш, бошқариш, ушбу қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни ўрнатиш, шунингдек улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

 

Давлат ҳокимияти, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари билан боғлиқ хатарлар мунтазам таҳлил қилиб борилади. Устун мавқени суиистеъмол қилиш, картель битимлар ва келишувлар, чекланган рақобатга оид қарорлар ва қонун ҳужжатларини бузиш сингари рақобатга қарши ҳаракатларни қисқартириш назарда тутилмоқда, бу эса товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳитини таъминлайди.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум