Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил март ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керакХалқаро автомобиль ташувларига рухсатнома беришнинг янги тартиби: 2026 йил 1 июндан нималар ўзгарадиУмидсиз қарздорлик бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинмиБош бухгалтернинг 2026 йил апрель ойи учун режаси

«MUIC» резидентлари мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадилар

14.03.2018

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази аъзолари 1 июлга қадар аудиторлик текширувидан ўтишлари ва аудиторлик хулосасининг нусхасини марказ Дирекциясига юборишлари шарт.  

 

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадиган ташкилотлар рўйхати келтирилган. Булар – акциядорлик жамиятлари, банклар, суғурта ташкилотлари, фондлар, давлат корхоналари, биржалар.

 

Мазкур моддага охирги вақтларда ўзгартиришлар киритилмаганлигига қарамай, бундай ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди.  

 

Ўтган йили Мирзо Улуғбек Инновация маркази резиденти мақомини олган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида сўз юритилмоқда. Булар ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ташкилотлардир.

 

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низом (15.08.2017 йилдаги 63-сон ВМҚга 2-илова) билан Инновация маркази резидентларининг мажбуриятлари белгиланди. Улар қаторида молия-хўжалик фаолиятининг мажбурий аудити ҳам бор, аудит ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар ўтказилиши лозим.

 

Аудиторлик хулосасида олинган тушум ва юридик шахс томонидан амалга оширилган фаолият Низомда назарда тутилган фаолият турларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилиши керак.

 

Аудиторлик хулосасининг нусхаси Инновация маркази Дирекциясига юборилади.