Яқинда порталимизда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фискал маълумотлар оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ФМО) қарори лойиҳасининг шарҳи[1] тақдим этилганди. Ўзбекистон ҳар бир урилган чек ҳақидаги маълумотларни онлайн режимида солиқ органларига узатувчи НКМ тизимига ўтмоқда (онлайн НКМ)[2].
Муҳим ўзгартириш – бу НКМни Интернетга мажбурий улаш ва НКМда фискал тўплагични ўрнатиш кўринишидаги техник норма[3]. Биз учун бу янги тизим. Бошқа давлатларда ушбу тизим қандай ишлаётгани ҳақида билиш қизиқ бўлса керак. Онлайн НКМнинг Россия Федерацияси ва Қозоғистонда жорий этилиши мисолида қуйидаги шарҳни эътиборингизга ҳавола этамиз.
| Кўрсаткичлар 
 | Россия | Қозоғистон | Ўзбекистондаги лойиҳа | 
| Онлайн НКМни жорий этишнинг муддатлари қандай? | Россия Федерациясининг Қонуни (03.07.16 йилда қабул қилинган) қуйидаги муддатларни белгилади: –01.02.17 йилдан – янги онлайн НКМларни рўйхатдан ўтказиш; –01.07.17 йилдан – корхоналарда ишлайдиган барча НКМлар фискал тўплагичга эга бўлиши ва Интернетга уланган бўлиши керак; – 01.07.18 йилдан – солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимларини қўллайдиган компаниялар (кичик бизнес) янги иш режимига ўтади. 
 
 
 
 
 Тизимни жорий этиш даври – 2 йил. | Қозоғистон Республикасининг Қонуни (10.12.14 йилда қабул қилинган) қуйидаги муддатларни белгилади: – 1.07.15 йилдан бензин, дизель ёқилғиси ва алкоголь сотиш бўйича корхоналар учун; – 1.01.16 йилдан улгуржи савдо корхоналари учун (ускуналар, қурилиш материаллари), чакана савдо корхоналари учун (техника, дастурий таъминот, мебель) ва хизматлар соҳаси учун (кинотеатрлар, сартарошхоналар); – 1.01.17 йилдан қолган тадбиркорлар. 
 
 
 
 
 
 Тизимни жорий этиш даври – 2 йил. | 29.09.17 йилдаги ПҚ-3300-сон қарордаги онлайн НКМ яратиш бўйича топшириқ билан қуйидаги муддатлар белгиланган: – 1.01.18 йилдан 30.03.18 йилгача Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида 500 дан 1000 гача онлайн НКМдан фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилмоқда; – 1.07.18 йилдан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги барча юридик шахслар онлайн НКМдан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт; – 1.12.18 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар онлайн НКМни қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб қилишлари шарт. 
 
 
 Тизимни жорий этиш даври – 1 йил. | 
| Алоқа бўлмаса, тизим қандай ишлайди? 
 | – агар Интернетга уланган бўлса, узатиш дарҳол, кассада чек урилган ватқнинг ўзидаёқ амалга оширилади; – Интернет вақтинча ишламаган тақдирда чек чоп этилади, Интернетга улангандан кейин маълумотлар узатилади; – ФМО сервери билан алоқа 72 соатдан кўп вақт мавжуд бўлмаган тақдирда НКМ тегишли огоҳлантиришдан кейин ишни тўхтатади. | Лойиҳада акс эттирилмаган. | |
| Интернетга уланиш қийинчилик туғдирадиган олис ҳудудларда НКМдан фойдаланишнинг эски схемаси қўлланилади (онлайн эмас). | Лойиҳа бўйича –марказдан олис ва бориш қийин бўлган ҳамда телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган аҳоли пунктларида амалга ошириладиган фаолият турлари учун НКМдан фойдаланмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш мумкин. | ||
| Фискал тўплагични алмаштириш муддати қандай? | ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 13 ойдан сўнг алмаштирилади. Кичик бизнес учун – алмаштириш муддати 36 ойгача. ФТ янгисига алмаштирилганидан кейин 5 йил мобайнида сақланиши лозим. | ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 13 ойдан сўнг алмаштирилади. | лойиҳа бўйича– ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 12 ойдан сўнг алмаштирилади. ФТ янгисига алмаштирилганидан кейин 5 йил мобайнида сақланиши лозим. | 
| Қандай НКМ ва фискал тўплагичлардан фойдаланиш мумкин? | Солиқ хизмати томонидан юритиладиган НКМ ва ФТ Ягона реестрига киритилганлардан. 
 | лойиҳа бўйича – Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) томонидан юритиладиган НКМ ва ФТ реестрига киритилганлардан. | |
| Онлайн НКМнинг қиймати қанча? | 100 АҚШ долларидан 700 АҚШ долларигача*. | 50 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларигача*. | Лойиҳада акс эттирилмаган. | 
| Фискал тўплагичнинг қиймати қанча? | 100 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларигача*. | 40 АҚШ долларидан 90 АҚШ долларигача*. | Лойиҳада акс эттирилмаган. | 
| Модернизация қилишнинг қиймати қанча (прошивка, яъни эски НКМни онлайн НКМ даражасигача модернизация қилиш)? | 35 АҚШ долларидан 170 АҚШ долларигача*. | 50 АҚШ долларидан 105 АҚШ долларигача*. | лойиҳа бўйича – мавжуд НКМларни модернизация қилиш мумкин. | 
| ФМО хизмати учун абонент тўлови қанча? | ҳар бир НКМ учун йилига 52 АҚШ доллари* (Интернетга уланиш қийматисиз). | ҳар бир НКМ учун йилига 4,5 АҚШ доллари* (Интернетга уланиш қийматисиз). | Лойиҳа бўйича – ФМО хизматлар қийматини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзи белгилайди. | 
| Ким ФМО бўлиши мумкин? | Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олган ташкилотлар. Бугунги кунга қадар 5 та оператор лицензия олган. | «Казтелеком» АЖ. | Лойиҳа бўйича – «Ўзбектелеком» АК ва «Online Technologies Systems» МЧЖ ХК ўртасидаги қўшма корхона. | 
* Рубль курси – 1 АҚШ доллари = 58 рубль.
Тенге курси – 1 АҚШ доллари = 332 тенге .
[1] Фискал маълумотлар оператори (ФМО) – фискал маълумотларни қайта ишлаш учун рухсатнома олган ташкилот. Фискал маълумотлар (ФМ) – ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар (нақд ва электрон тўлов воситалари), шу жумладан, ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ташкилот тўғрисидаги, ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўлланиладиган НКМ тўғрисидаги маълумотлар.
[2] Онлайн НКМ – фискал тўплагичли (ФТ) назорат-касса машиналари (ФН) бўлиб, улар фискал маълумотлар оператори (ФМО) орқали фискал маълумотларни (ФМ) онлайн режимида солиқ органларига узатишни таъминлайди.
Онлайн НКМ ва оддий НКМ ўртасидаги фарқ – ташқи кўринишидан ФТ НКМдаги амалдаги хотира блокини эслатади. Уланиш учун худди ўша бўлинмадан фойдаланилади. Хотира блокларида маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлаш муҳим ҳисобланган бўлса, ФТда шифрлаш функцияси пайдо бўлди. Сабаби эса оддий: маълумотлар тўғридан-тўғри Интернет орқали солиқ хизматига узатилиши керак. Бу эса маълумотлар маҳфийлигини сақлашга нисбатан юқори таваккалчиликдир.
Онлайн НКМнинг ишлаш тамойили – товар учун олинган нақд пул суммаси НКМга киритилади. НКМдаги маълумотлар онлайн режимида ФМО серверига юборилади, у ерда шакллантирилган назорат чекига ягона рақам берилади. Ягона рақам НКМга келиб тушганидан кейин назорат чеки чоп этилади ва харидорга берилади. ФМО ҳар бир НКМ бўйича кунлик ҳисоботларни солиқ органларига узатади.
[3] Фискал тўплагич (ФТ) – фискал маълумотларни ёзиш, сақлаш, фискал белгилар, расшифровка ва аутентификацияни таъминлайдиган ҳимоя қилиш дастурий воситаси.





 
                    