Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

«Нон учун» компенсация – кимга ва қанча

09.12.2019

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг ун ва қолипли нон олиш учун компенсация берилиши тўғрисидаги  тушунтиришини эълон қилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (14.10.2019 йилдаги 866-сон) билан ун нархининг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди (ҳужжатнинг шарҳи бу ерда).

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори оширилди: илгари БҲМнинг 10% (22 300 сўм) белгиланган эди, 2019 йил 1 октябрдан ойига 50 000 сўм тўланади. Компенсация олувчилар тоифаси сони 9 дан 11 гача оширилди, шу туфайли 1 октябрдан компенсация олувчиларнинг умумий сони 18,5%га – 2 млн кишигача (оила) ошди.

 

Тўлов суммалари ошганлигини ҳисобга олган ҳолда Молия вазирлиги октябрдан декабргача бўлган даврда, декабрь ҳам ҳисобга киритилади, компенсация олувчилар учун 189 млрд сўм миқдорида қўшимча маблағ ажратилишини таъминлади (125 млрд – Пенсия жамғармаси линияси бўйича реципиентлар ва 64 млрд – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали). Умуман олганда, 2019 йилда компенсация тўловлари учун Давлат бюджетидан 604 млрд сўм йўналтирилади.

 

Компенсация тўловлари юзасидан назорат қуйидаги тартибда амалга оширилади. Пенсия жамғармасида пенсия ва нафақа олувчиларнинг ягона ахборот базаси ишлаб турибди, унда компенсация олишга ҳақли бўлганларга автоматик тарзда тўлов тайинланади. Ҳар ойнинг 3-санасигача дастурий мажмуа ёрдамида қайдномалар шакллантирилади ҳамда «Халқ банки» АК ва тижорат банкларининг тегишли филиалларига электрон шаклда юборилади.

 

Тўловни пластик карточкага оладиганларга маблағлар ҳар ойнинг бошида уларнинг ҳисобрақамларига автоматик равишда ҳисоблаб ўтказилади. Нақд шаклдаги компенсациялар «Халқ банки» АКнинг кўчма кассалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида пенсия тўлови билан бир вақтда тўланади.

 

Пенсия жамғармаси мутахассислари жойларга чиқиб, тўлов тўлаш жараёнини график бўйича мониторинг қиладилар. Компенсация олмаганлар бевосита Жамғармага мурожаат қилишлари мумкин. Фуқаролар компенсациялар тўлаш масалалари бўйича қуйидаги «ишонч телефонлари»га мурожаат қилишлари мумкин: Пенсия жамғармаси – 1140 ва «Халқ банки» АК – 1106.   

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_