Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Огоҳлантириш муддатини ходимнинг розилигисиз пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми

Огоҳлантириш муддатини ходимнинг розилигисиз пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми

08.05.2023

Рус тилида ўқиш

«Ишлаб чиқариш ташкилотида қўл меҳнати автоматлаштирилиши  туфайли  ходимларни қисқартириш режалаштирилмоқда. Қисқартирилаётган ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш берилди. Аммо раҳбар уларни тезроқ ишдан бўшатишни талаб қилмоқда, чунки янги технология аллақачон жорий этилмоқда ва бу ходимларни ишлаб чиқаришда ушлаб туришнинг маъноси йўқ. Биз уларни огоҳлантириш муддати тугашини кутмасдан, бунинг эвазига пулли компенсация тўлаб, ишдан бўшатишга ҳақлимизми? Бунга ходимларнинг розилиги талаб қилинадими?».

 

Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

–  Иш берувчи технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт ч. 1 ст. 165 ТК.

 

Бунда иш берувчи янги МК бўйича ходимнинг бунга рози ёки рози эмаслигидан қатъи назар, огоҳлантириш муддатини пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Бундан ташқари, ҳатто бутун огоҳлантириш муддатини ҳам пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилади, МК буни тақиқламайди. МКнинг аввалги таҳририда масала ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида ҳал қилинган.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.

 

 

Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг