Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Онлайн-режимдаги НКМ қўлланила бошлади

10.04.2018

Тошкентда онлайн-режимда ишлайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиладиган, тадбиркорлар учун пилот лойиҳа ишга туширилди. Пойтахтимизда чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахслар лойиҳада иштирок этишлари мумкин. 

 

Пилот лойиҳа ўтказиладиган даврда 500 та тадбиркорга онлайн-режимда ишлайдиган, операторлар фискал маълумотлар бериш хизматларини кўрсатадиган ва техник кўмак билан таъминлайдиган назорат-касса аппаратлари бепул берилади.

 

Лойиҳада иштирок этиш учун onlinekassa.uz порталида рўйхатдан ўтиш ва буюртма қолдириш зарур бўлади.

 

Эксперимент 2018 йил 1 июлгача ўтказилади, тизимга уланганлар сонини 1000 тагача етказиш режалаштирилмоқда. Кейинчалик ушбу тажриба бутун мамлакат бўйлаб тарқатилиши мўлжалланмоқда.

 

Солиқ қўмитаси вакилларининг қайд этишича, тизимнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушумлари билан боғлиқ фаолиятига аралашув ҳоллари қисқаришига имкон беради.

 

Шунингдек онлайн назорат-касса машиналари минтақалар кесимида айрим турдаги маҳсулотларнинг нархларини, уларни сотиш ҳажмларини таҳлил қилиш, шунингдек нархлар сунъий ўсиши ёки пасайиши сабабларини ўрганиш имконини беради.

 

 


 

 

.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум