Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатлар – ЯИДХП орқали

22.06.2020

Рус тилида ўқиш

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилди.

Абитуриентлар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур хизмат тўлиқ онлайн шаклга ўтказилган. Мамлакатимиздаги ОТМ томонидан ҳужжатларнинг қоғоз шакли қабул қилинмайди.

 

Бу йил имтиҳон топшириш учун бешта ОТМга ариза тақдим қилиш мумкин (ўтган йили - учта)

 

Абитуриентнинг рўйхатдан ўтиши учун қуйидагилар зарур:

 

1) my.gov.uz манзили орқали ЯИДХПда ёки abitur.dtm.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш;

 

2) Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларидан бирида фаол телефон рақамига эга бўлиш;

 

3) агар абитуриент 2020 йилдан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган бўлса, у ҳолда тўлов тўлаш (бу ҳолда, SMS-хабарнома хизмати ёқилган банк картасига эга бўлиш);

 

4) ОТМни диққат билан танлаш ва уларни устуворлиги юқори бўлган тартиб бўйича белгилаш;

5) таълим шакли ва тилини танлаш.

 

Рўйхатдан ўтиш жараёни охирида имтиҳон фанлари (йўналишлари) рўйхати ва 2020 қабул комиссиясида абитуриентнинг рўйхатдан ўтиш варақаси берилади.

 

Бакалавр йўналиши бўйича ОТМга кириш тест синовлари жараёнига ўзгартиришлар киритилди. Энди:

  • абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (шу жумладан 20 июль ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади;
  • рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти abitur.dtm.uz орқали амалга оширилади;
  • абитуриентларга тест синовлари ўтказиладиган фанлар кетма-кетлиги билан бир вақтда бакалавриатнинг бешта йўналиши бўйича имтиҳонларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
  • кириш имтиҳонлари абитуриент томонидан танланган тегишли бакалавр йўналишига мос келадиган иккита фан бўйича ўтказилади.

 
Хизмат бўйича маълумотлар ЯИДХП, my.gov.uz, abitur.dtm.uz, mitc.uz, uzinfocom.uz веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларнинг тегишли саҳифа ва каналларида батафсил келтирилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум