Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қилиб ШЖБПҲга тўлов топшириқномасини шакллантириш ва ҳисоботни жўнатиш керакМаҳсулотлар, товарлар ва хизматлар миллий каталоги тўғрисидаги янги Низом нималарни назарда тутадиҚандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш керакУмумий овқатланиш корхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди

28.08.2018

Рус тилида ўқиш

ЯИДХПда «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ва «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари кўрсатила бошлади.

 

«Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» хизмати ёрдамида тегишли ҳужжат олиш учун буюртманома расмийлаштирилади.

 

«Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматидан фойдаланиб, тегишли нафақа олиш учун ариза бериш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида тўланади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган жойларда нафақа миқдори ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ишламайдиган ва таълим олмайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга – иш ёки ўқиш жойида тайинланади ва тўланади.

 

Иккала хизмат бепул асосда кўрсатилади.


 

.

Валюталар курси

2025-05-12
  • USD:12880.35 (+0.00) сум
  • EUR:14535.47 (+0.00) сум
  • RUB:156.68 (+0.00) сум