Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пластик картадаги пулни қандай ҳимоялаш мумкин

02.05.2018

ЯУПМ тузилмасида Хавфсизлик ва хатарлар бошқармаси ташкил этилмоқда. Бошқарма пластик карталардаги пул маблағларидан ноқонуний фойдаланишдан ҳимояни таъминлайди.


Сўнгги чоракда пластик карталардан пул маблағларини ноқонуний ечиш билан боғлиқ йигирмага яқин фирибгарлик далиллари фош этилган. Уларнинг аксарияти фойдаланувчиларнинг уяли алоқа телефонларини блокировка қилган вирусли дастурлар ёрдамида амалга оширилган. Фирибгарлар аппаратни блокировкадан чиқариш учун пул ўтказишни талаб қилганлар. Жиноятчилар карта сақловчисининг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларидан фойдаланган ҳолат ҳам қайд этилган. Барча қўшимча маълумотларни фойдаланувчининг ўзи телефон орқали жиноятчиларга берган.  

 

ЯУПМ экспертлари кобейжинг карталарига ўтиш билан пластик карталардаги маблағларни ноқонуний ўзлаштириш хатари ошишини башорат қилмоқдалар. Бу карталарнинг техник хусусиятлари ва ҳаракатланиш географияси кенгроқ эканлиги билан боғлиқ.   

 

Счётдаги маблағлар бут сақланишини қандай таъминлаш мумкин? «ЯУПМ» МЧЖ ҚК бош директори Аҳрор Маҳмудов бу ҳақда батафсил сўзлаб берди:

 

Картангизнинг пин-кодини ҳеч ким билмаслиги керак. Бу ахборотдан қанча кўп одам хабардор бўлса, фирибгарлар ўлжасига айланишингиз имкони шунча ошади. Пластик карта тўғрисидаги маълумотларни бегона кишиларга берманг.

 

Июль ойидан бошлаб кобейжинг карталарини жорий эта бошлаймиз, яқин йилларда барча пластик карталар уларга алмаштирилади. Янги намунадаги карталар берилаётган пайтда картанинг ноёб пин-коди фақат сақловчига маълум бўлади.

 

Сақловчи пин-кодни айтмай карточкадан фойдаланиши учун ҳамма ерда техник шароитлар яратилади. Умумий овқатланиш шохобчалари, супермаркетлар ва бошқа жамоат жойларида кўчма клавиатурали POST-терминалларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

 

Хавфсизликни сертификатлаш бўйича халқаро ташкилот мезонларига мувофиқ янги бошқарма амалга ошираётган сертификатлаш муҳим ҳимоя бўғинига айланади. Тегишли ҳужжатнинг мавжудлиги сертификат соҳиби халқаро стандартларга мувофиқ картадан юқори даражада хавфсиз фойдаланишни таъминлай олишини англатади. UzCARD тизимида қатнашувчи интернет-дўконлар ва бошқа тижорат тузилмалари сертификатлашдан муваффақиятли ўтганлик тўғрисидаги ахборотни ўз ресурсларида кўрсатадилар. Сертификатланган ҳамкорлар хизматларидан фойдаланиш – маблағларингиз хавфсизлиги ва бут сақланиши кафолати бўлади.   

 

Бундай қисматдан қочиб қутула олмаганларга маслаҳат. Бизга колл-марказ орқали мурожаат қилинг. Бу билан пулни қайтариб олишингиз ва жиноятчилар фаолиятига барҳам беришингиз тайин. Хавфсизлик ва хатарлар бошқармаси мутахассислари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фирибгарларни топишда ёрдам берадилар.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16