Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пойтахтда энг яхши аудиторлар ва бухгалтерлар тақдирланди

15.12.2016

Тошкентда “Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари куни” касб байрамига, шунингдек, “Энг яхши аудитор–2016”, “Энг яхши бухгалтер–2016” ҳамда “Энг яхши ички аудитор–2016” республика танловларининг натижалари сарҳисобига бағишланган анъанавий тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бошқаруви раиси Н.А. Ибрагимов табрик сўзида таъкидлаганидек, “Республика танловларининг асосий мақсадлари бухгалтерлик ва аудиторлик касбларининг обрўсини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва кейинги ривожланишини таъминлашдир».

 

Эслатиб ўтамиз, танлов ташкилотчилари Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси, “Налоговые и таможенные вести” ва “Солиқ Инфо” газеталари таҳририяти ҳисобланади. Танловлар Ўзбекистон Молия вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

 

Республика танловлари ғолиблари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

Барча ғолиблар дипломлар ҳамда 2 млн., 1,5 млн., ва 1 млн. сўмлик пул сертификатлари билан тақдирланди.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Бухгалтерлар ва аудиторлар ўртасида танлов эълон қилинди

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум