Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси эълон қилинди

29.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президент 2019 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида парламентга навбатдаги Мурожаатномасини баён этди.

 

Аввалига давлат раҳбари ўтган йилда қилинган ишларга тўхталиб ўтди ва унинг мантиқий давоми сифатида 2019 йилни Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб номлашни таклиф этди.

 

Сўнгра Президент мамлакат иқтисодиёти олдида турган асосий вазифаларни санаб ўтди:

  • очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;
  • иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;
  • иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;
  • «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш;
  • валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;
  • иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.

 

Устувор вазифалар белгиланган асосий йўналишлар сирасида: ижтимоий соҳа, замонавий ва оқилона бошқарувни жорий этиш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, шунингдек мамлакатнинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш тилга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тўлиқ матни билан давлатимиз раҳбари сайтида танишиш мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум