Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайта баҳолаш ва амортизация - 2021 йилдаги ўзгартиришлар

29.01.2021

Рус тилида ўқиш

2021 йил 1 январдан бошлаб асосий воситаларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди. Бу фойда солиғига қандай таъсир қилишини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:

– 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинган 30.12.2020 й. ПҚ-4938-сон.

 

30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан СКнинг 306-моддасига ўзгартиришлар киритилган, уларга асосан 1 январдан бошлаб:

  • амортизация харажатлари солиқ солиш мақсадларида асосий воситаларнинг қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан аниқланади;
  • 2020 йил якуни ҳолати бўйича балансда бўлган асосий воситалар учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоби мақсадида бошланғич қиймат АВнинг 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича балансда акс этган қиймати ҳисобланади. У илгари - 2021 йил 1 январга қадар ўтказилган қайта баҳолашлар натижаларини ўз ичига олиши мумкин;
  • 2021 йил 1 январдан кейин балансга қабул қилинган АВ учун - улар балансда акс эттирилган санада шакллантирилган бошланғич қиймат;
  • 2021 йил 1 январдан кейин қайта баҳолаш ўтказилганда   унинг натижаси солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашда ҳисобга олинмайди;
  • амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда ўзгаради.


Қайта баҳолаш

 

Мажбурий қайта баҳолашнинг бекор қилиниши ташкилотлар бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ўз ҳисоб сиёсатларига мувофиқ АВни ихтиёрий (ташаббусга кўра) қайта баҳолашни ўтказишлари мумкин эмаслиги ёки ўтказмасликлари кераклигини англатмайди. 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш ёки ўтказмасликни - корхона раҳбарияти 2021 йил учун бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳал қилади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум