Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунийликни мустаҳкамлаш йўлида

15.08.2016

Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонунига мувофиқ прокуратура органларига давлатимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида серқирра масалалар юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигида ўтказилган Ҳайъат мажлисида ушбу йўналишлар бўйича жорий йилнинг 1-ярмидаги фаолият якунлари ва келгусидаги  вазифалар танқидий муҳитда муҳокама қилинди.

 

Қонунлар ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 81 588 та прокурор назорати  ҳужжатлари қўлланилиб, 61 217 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

 

Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбдор шахслардан жами 429,4 млрд. сўм ундирилди.

 

Айниқса, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилди. Бу йўналишдаги қонунлар мазмун-моҳиятини бевосита ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида 12 802 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 2 970 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 1 101 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, тўлов ва солиқ интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик талабларининг аниқ ва сўзсиз ижро этилиши, шу жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширилиши устидан алоҳида назорат олиб борилди.

 

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида 7 082 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди, эрта турмуш қуриш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар олиб борилди.

 

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида идоралараро ҳамкорлик кучайтирилиб, тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда профилактик тадбирларнинг сифатини ошириш чоралари кўрилди.

 

Судларда жиноят, фуқаролик ишлари ва хўжалик низоларини кўрилишида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси  устидан назорат борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

 

Амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни шакллантириш орқали аниқланган тизимли қонунбузилишни бартараф этишга қаратилган фаолият кучайтирилди. Ўтказилган назорат тадбирлари натижалари, қонунийлик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган ҳамда Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида парламентга киритилган 4 та қонун қабул қилинди. Шунингдек, ҳуқуқ нормаларини субъектив тарзда, танлов асосида ва ўзбошимчалик билан талқин қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш борасидаги ишлар жадаллаштирилди.

 

Прокуратура органлари фаолиятининг ошкоралигини ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш борасида прокурорлар томонидан халқ депутатлари тегишли Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида 454 та ахборот берилди.

 

Йиғилишда 2016  йилнинг 6 ойи давомида прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда – СВОЖЖДЛҚКД) органлари фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар кескин танқид қилиниб, бунга йўл қўйган вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда Департамент раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг  тушунтиришлари эшитилди.

 

Мажлисда прокурор назорати тадбирларида қонунбузилишнинг асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш, шу жумладан қонунчиликни такомиллаштириш ва прокурор назорати амалиётининг сифати ва таъсирчанлигини оширишнинг барча чораларини кўриш зарурлиги қайд этилди.

 

Бундан ташқари, мажлисда прокуратура ходимлари малакасини ошириши учун “Суицид ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ўтказишнинг хусусиятлари”, “Жиноят ишини юритишда экспертиза: мазмуни, аҳамияти, тайинлаш ва ўтказиш асослари” номли услубий қўлланмалар лойиҳалари тасдиқланди, шунингдек “Фош этилмаган қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва услублари” номли ўқув-услубий фильмдан амалиётда фойдаланиш тавсия этилди.

 

Ҳайъат мажлисида барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚКД раҳбарияти, марказий маҳкама ходимлари, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этдилар.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Прокуратуранинг бизнес ҳимоясидаги роли

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураси ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16