Янги қабул қилинган қонун, фармон ва қарорларни аҳолига ва бевосита ижрочиларга етказишда ОАВ ходимларининг роли жуда катта. Бундай ҳужжатлар мазмун-моҳиятининг тўғри тушуниб, қабул қилиниши ва ҳаётга тадбиқ этилиши кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситаларига боғлиқ. Шуларни инобатга олган ҳолда, Адлия вазирлиги журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Қонунни содда ва равон тилда етказиш журналистнинг иши
Қонунни содда ва равон тилда етказиш журналистнинг иши
24.10.2016

Бу билан вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони моҳиятини аҳоли, жумладан, айнан тадбиркорларга етказиш мақсадида ҳуқуқшунослар ва журналистлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга бел боғлади. Вазирлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётида ўтказилган мазкур тадбирда ҳуқуқшунослар, журналистлар, вазирлик тизимидаги матбуот нашрларида фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Актам Муҳаммадиев, Фармон моҳиятини аҳолига етказиш бўйича режа ишлаб чиқилгани, ҳозирда бутун республика бўйлаб тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар, тадбирлар, учрашувлар, ташкил этилаётгани, хусусан, ЎзМТРК билан ҳамкорликда туркум кўрсатувлар тайёрлаш ишлари кетаётганини алоҳида таъкидлади.
Фармонда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чоралар назарда тутилгани таъкидланди. Фармон кучга киргач, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги айтиб ўтилди.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Жумладан, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ноҳалол ишбилармонлар ўз чўнтагини ўйлаб, имтиёзларни суиистеъмол қилмайдими, деган саволга, адлия ходими тадбиркорга қонунларни четлаб ўтиш имкони берилмагани, била туриб қонунбузарликларга йўл қўйган шахслар албатта жазоланиши, бу каби фармонлар билан тадбиркорларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш кўзда тутилганини айтиб ўтди.
Шу ўринда семинар қатнашчиларининг эътибори мазкур Фармон энг аввало хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилганини таъкидлашди. Айтиш жоизки, ушбу ҳужжат “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик”ни энг муҳим йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси томонидан ўзбек ва рус тилларида ҳамда лотин имлосида яхлит китоб ҳолида нашр қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва унга шарҳ қўлланмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ушбу қўлланма аҳолининг, айниқса, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини кенгайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек уларнинг эркин ва қонуний фаолият юритиши учун дастуруламал бўлиб хизмат қилиши қайд этилди ва китоб тадбир иштирокчиларига тарқатилди.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?