Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қурилиш вазирлиги янги интерактив хизматларни жорий қилди

01.08.2019

Рус тилида ўқиш

Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга оширишга гувоҳномани олиш ва қайта расмийлаштириш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.05.2019 йилдаги «Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида»ги 381-сон қарори хизмат кўрсатиш учун ҳуқуқий асос бўлади. Ҳужжатга мувофиқ аризани кўриб чиқиш учун 3 ЭКИҲ миқдорида тўлов ундирилади.

 

Гувоҳномаларни қайта расмийлаштиришда талабгорнинг гувоҳнома бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Ягона портал орқали мурожаат этилганда кўрсатилган сумманинг 90%и ундирилади.

 

Юридик шахсларга ярим автоматик режимда хизмат кўрсатилади ва ЭРИ талаб этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитациялаш ваколатлари Қурилиш вазирлигига берилди (10.01.2019 йилдаги ПФ-5624-сон Фармонга қаранг)Бу ҳақда батафсил бу ерда.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16