Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Саноат ва қурилиш корхоналарининг паспортлари 1.04.2018 йилгача топширилиши шарт

13.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2015 йилдаги 11-сон «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ саноат ва қурилиш соҳасидаги барча корхоналар бўйича (микрофирмалардан ташқари) улар фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортларини тасдиқланган шаклларга (26.01.2015 йилдаги 11-сон ВМҚга 1 ва 2-иловалар) биноан ҳар йили расмийлаштириш тартиби жорий этилди.

 

Юқорида санаб ўтилган барча корхоналар 2017 йил учун тасдиқланган намунавий шаклдаги паспортларини 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Интернет тармоғи орқали, ЎзР Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозим.   

 

Маълумот учун телефонлар:

саноат корхоналари учун – 230-88-16, 230-88-17; 

қурилиш корхоналари учун – 230-88-18, 230-88-19.

 

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси.

 

Саноат ва қурилиш корхоналари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Корхона паспортининг намунавий шаклини расмийлаштириш услубияти, Корхона паспортини тақдим этиш электрон тизимидан фойдаланувчилар учун қўлланма, шунингдек бошқа фойдали материаллар – бу ерда.


 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум