Сайёҳлар учун махсус ишлаб чиқарилган мобиль SIM-карталар аэропортлар, автовокзаллар ва туристик нуқтаи назардан оммабоп бўлган бошқа жойларда сотилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар беради.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Сайёҳлар учун қулай мобиль SIM-карталар
Сайёҳлар учун қулай мобиль SIM-карталар
23.02.2018

Мобиль SIM-карталар қулай бўлиб, қиммат роумингга муқобил бўлади. Хорижий фуқаро паспортини тақдим этиб, уни харид қилиши мумкин. Махсус тариф 30 кунга мўлжалланган бўлиб, мулоқот учун дақиқалар ва Интернетга кириш учун трафикни ўз ичига олган фойдали ва қулай пакетни тақдим этади.
SIM-картага абонент рақами ёзилган кичик брелок қўшиб берилади, унга сайёҳлар калитни осиб олишлари ва истаган вақтда ўз рақамларини билиб олишлари мумкин бўлади.
Қўшимча равишда икки турдаги телефонлар ёки мобиль роутерни ижарага олиш хизмати ҳам таклиф этилмоқда.
Жорий йилнинг март ойида очиқ Wi-Fi тармоқлари ва SIM-карталарни харид қилиш қоидалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши режалаштирилган. Хорижликлар SIM-карталарни вақтинчалик пропискасиз сотиб олишлари мумкин.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Янги сонларда ўқинг

- Дорихоналарга нисбатан янги талаблар
- Божхонадан сўров келди
- Фойда солиғи тўловчи ЯТТ
- «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатлари қандай шакллантирилади

- Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
- Мукофот берайликми ёки йўқми?
- Ходимни иш ҳақи миқдорини ошкор этганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми?
- УЖКХ соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 19 дастаги
- БКда аҳоли ўз уйларини бошқаришга таъсир этиш имкониятидан маҳрум қилинган