Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлиси 11 октябрь куни бўлиб ўтади

07.10.2019

Рус тилида ўқиш

Сана Парламент юқори палатаси Кенгашининг 4 октябрь куни бўлиб ўтган мажлиси қарори билан белгиланди.

 

Ялпи мажлис кун тартибига қуйидагилар киритилди:

биринчидан,Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Мудофаа тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрирлари;

иккинчидан,  “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Меценатлик тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунлар.

 

Шунингдек, сенаторлар кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари, баъзи давлат органларининг, шу жумладан Миллий гвардия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқадилар.

 

Сенат аъзолари Маданий ўзликни намоён этиш шакллари хилма-хиллигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш масаласини муҳокама қилади. 

 

Ялпи мажлисда бир қатор ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти эшитилади, ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар, табиий газ қувурлари тизими ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан  Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинади.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16