Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сенаторлар томонидан 2023 йил учун Давлат бюджети маъқулланди

30.12.2022

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Дастлаб сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишларга эътибор қаратдилар.

 

Мурожаатномада кўтарилган ҳар бир масала парламент фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Барча соҳаларда қонун устуворлигини, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг жойларда ижросини таъминлаш бўйича парламент томонидан самарали назорат ўрнатиш, уларнинг тўлиқ бажарилишини мониторинг қилиш Сенатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

Жумладан, ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимини йўлга қўйиш ва унинг фаолияти натижадорлигини таъминлаш вазифаларидан келиб чиқиб, Сенат қўмиталари ўз фаолияти йўналишида ҳамкорлик қилувчи тегишли давлат бошқаруви органлари билан ўзаро алоқа ва ишлаш услубларини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

 

Мурожаатномада қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Сенат қонунларнинг муҳокамасини маҳаллий Кенгашлар даражасида ҳам фаол ўтказиши, қонунларнинг ҳар бир ҳудуднинг манфаатларига мослигини баҳолаб бориши лозимлиги, қонунларни экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини кенгайтириш зарурлиги ҳам алоҳида белгиланди.

 

Шунингдек, ялпи мажлис давомида Мурожаатномада таъкидланган суд қарорлари ижросининг қатъий таъминланмаётганлиги муаммосига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси тегишли идораларда суд қарорлари ижроси ҳолатини ўрганиши ва асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Шундан сўнг парламент аъзолари томонидан «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2024-2025 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланган.

 

Таъкидланганидек, Қонунга кўра 2023 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 5,3%ни ва истеъмол нархлари индекси 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 9,5% миқдорида бўлишидан келиб чиқиб, Давлат бюджети параметрлари ҳисоб-китоб қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни, харажатлар эса 343,2 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

 

Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд доллар миқдорида белгиланмоқда.

 

2023 йилги Давлат бюджети харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга) 257,7 трлн сўмни, ЯИМга нисбатан 24,1%ни ташкил қилмоқда.

 

Таълим соҳаси харажатлари 58,4 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 28,4 трлн сўм, маданият соҳасига 2,5 трлн сўм, спорт соҳасига 2,3 трлн сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 2023 йилда 1,8 трлн сўм йўналтириш белгиланган. Мазкур Қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди.

 

Сўнгра «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Консолидациялашган бюджети тақчиллигини қоплаш манбаларини кенгайтириш, шунингдек 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг йил якунига қадар ўзлаштирилмай қоладиган айрим харажатларини мақбуллаштириш чоралари белгиланди.

 

Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари прогнози ва харажатлари миқдорлари ҳамда 2022 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори – қўшимча харажатлар ва ўзлаштирилмай қоладиган айрим харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига ўзгартирилмоқда.

 

Хусусан, қўшимча маблағлардан ижтимоий соҳага 8,7 трлн сўм, шундан таълим соҳасига 1,4 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 0,5 трлн сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 6,2 трлн сўм йўналтирилмоқда.

 

Шунингдек, маҳаллалардаги аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ечими бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3,7 трлн сўм қўшимча маблағ ажратилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, Қонундаги қатор нормалар амалдаги бошқа қонунлар, жумладан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган қоидаларга номувофиқ, ҳатто баъзи ўринларда зид ва қарама-қаршидир. Қонун сенаторлар томонидан рад қилинди.

 

Сўнгра сенаторлар томонидан «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан аккредитациянинг мақсадлари, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни давлат томонидан тартибга солиш, Миллий аккредитация тизими ва аккредитацияни амалга ошириш тартиби белгилаб берилмоқда.

 

Аккредитациянинг асосий вазифалари манфаатдор тарафларнинг аккредитациядан ўтган субъектлар фаолиятига бўлган ишончини ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона техника сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, аккредитация қилинган субъектларнинг фаолияти натижалари халқаро даражада тан олиниши ва қабул қилиниши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Шундан сўнг сенаторлар «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқди.

 

Қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича бир қанча янгиликлар киритилмоқда. Ушбу маҳсулотларни 21 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, уларни истеъмол қилиш жараёнига мазкур шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда.

 

Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлар сафи кенгайтирилмоқда ва уларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

 

Қонунда назорат хариди амалиёти йўлга қўйилмоқда. Эндиликда маҳсулотнинг хавфсизлигини назорат қилиш нафақат корхонанинг ўзида, балки савдо нуқталарида ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Назорат органлари ўртасида сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ахборот алмашинув тизими йўлга қўйилади. Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий истеъмолчилар олдидаги масъулияти ва жавобгарлиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

 

Техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган муомаладаги маҳсулот ҳақида хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда. Бунда муомалага чиқарилган маҳсулотнинг техник регламентлар талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида ўзига маълум бўлиб қолган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ва импорт қилувчи мазкур ахборот олинган пайтдан эътиборан 10 кун ичида бу ҳақда давлат назорати органига, шунингдек ишлаб чиқарувчига хабар қилиши шарт. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

 

Халқаро битимни ратификация қилиш Ўзбекистон ва Туркия фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ учун ҳуқуқий асос ва имконият яратади.

 

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатга кўра маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонларнинг мурожаатлари асосида берилади. Муҳокама якуни бўйича сенаторлар Битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.

 

Сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни, шунингдек автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш юзасидан хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли орган мақоми Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан ИИВга ўтказилмоқда.

 

Бундан ташқари, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни лицензиялаш учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари миқдорида белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16