Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шаҳар телефони учун тўлов ўзгаради

13.02.2019

Рус тилида ўқиш

«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 мартдан бошлаб телекоммуникация универсал хизматлари учун янги тарифларни жорий этмоқда, дея хабар берилади компания сайтида.

 

Шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи абонентлари асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови миқдори оширилди, абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди, кечки вақт ва дам олиш кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларида амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коэффициентлар бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди.

 

Бошқа универсал хизматлар тарифлари олдинги ҳолида сақланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 10 сентябрдан тўққиз хонали рақамлаш тизимига ўтиш ва «шаҳарлараро телефон алоқаси» хизматларини соддалаштириш муносабати билан маҳаллий ва шаҳарлараро алоқа хизматлари учун масофага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрнатилган лимитда ойига 180 дақиқадан ортиқ сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 12 сўм миқдорида ягона тариф белгиланган.

 

Ўзгартирилган тарифлар ҳақида янада тўлиқ маълумот – бу ерда.




 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум