Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация қандай ҳисобланади

Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация қандай ҳисобланади

02.07.2020

Рус тилида ўқиш

Кўпинча ходимлар хизмат мақсадлари учун шахсий автотранспортларидан фойдаланадилар. Бу ҳолда компенсация ҳисоблашга доир саволлар юзага келади: у кимларга тўланиши лозим, уни қанча миқдорда ҳисоблаш мумкин, қачон тўланиши керак, унга солиқ солинадими, уни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига киритиш зарурми? Buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкинлигини тушунтириб берди:


– Компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.

 

Автомобиль шахсий мулк ҳуқуқида ходимга тегишли бўлмаса, ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланмаслиги керак.

 

Бюджет ташкилотларида компенсация тўлаш харажатлари хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасининг 30%и доирасида амалга оширилади, нобюджет ташкилотлари учун бундай чегара белгиланмаган.

 

Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори

(БҲМнинг баравари*)

2020 йилда 1 ой учун компенсация суммаси

(01.01.2020 йилдан 01.06.2020 йилгача бўлган давр ҳолатига кўра)

100 от кучидан юқори

4,5

1 003 500

70 от кучидан 100 от кучигача

3,5

780 500

70 от кучигача

2

446 000

* 2020 йилда 01.01.2020 йилдан 01.06.2020 йилгача бўлган давр учун БҲМ миқдори 223 000 сўмни ташкил этган.

 

Компенсация миқдорлари ходимнинг фақат хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган автомобилни эксплуатация қилиш бўйича оқилона харажатлари – бензин, мой, таъмирлаш ва бошқаларни қоплайдиган миқдорда этиб белгиланган. Автомобилга ходимнинг ўзи унга ҳисобланадиган компенсация ҳисобидан ёқилғи қуйиши ва хизмат кўрсатиши керак. 

 

Корхона раҳбарининг буйруғи компенсация тўлаш учун асос ҳисобланади.

 

Ходим компенсация олиш учун белгиланган тартибда тасдиқланган автомобиль техпаспорти нусхасини бухгалтерияга тақдим этиши керак. 

 

Компенсация ойда бир марта – ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўлаш билан бир вақтда тўланади (яъни аванс тўлаш вақтида эмас).

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_