Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Штатдаги бухгалтер ёки аутсорсинг: қайси бири яхши

13.04.2018

Бухгалтерия ҳисобини қандай ташкил қилган маъқулроқ? Аутсорсингга берибми? Бухгалтер ёллабми? Бу масалалар тадбиркорлар учун бошқотирма мисоли. Эксперт ёрдамида «тарафдор» ва «қаршилар» фикрини солиштириб кўришни таклиф этамиз.

 

Бухгалтерия хизматлари бозорида 12 йилдан ортиқ фаолият юритаётган «Баланс плюс» компанияси муассиси ва директори Ольга Игамратова norma.uz порталида ўз фикрларини баён қилди. Профессионаллик даражасини ушлаб туриш учун ёлланма бош бухгалтер ёки молиявий директор бўлиб ишлайди.

 

Аутсорсинг: «тарафдор» ва «қаршилар»

 

«Илгари аутсорсинг шартларида бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари нима эканлигини мижозларга тушунтиришга тўғри келар эди. Ташкилотда бундай ёндашув афзал эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилар эдим. Ҳуқуқий далиллар келтирардим: хизмат кўрсатувчи компаниянинг қонунга мувофиқ буюртмачи олдидаги масъулияти; шартномадаги хизматга оид маълумотларни ошкор этмаслик ҳақидаги банд; бирдан ҳаммасини ташлаб кетишга, мижозга хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўймаслик. 

 

Вақт ўтиши билан мен аутсорсингда «бухгалтерлик компанияси учун фойдали» ва «мижоз учун сифатли» каби тушунчалар бир-бирига зид эканлигини кўрдим. Аутсорсер компаниялар кадрлар борасида катта муаммоларга тўқнаш келмоқдалар. Юқори малакали тажрибали бухгалтерларга яхши ҳақ тўлаш керак, бу эса компания хизматларининг рақобатбардошлигига путур етказади. Ёш ходимларнинг малакасини ошириш билан шуғулланиш фойда бермайди: улар тажриба орттиргач, бошқа юқорироқ ҳақ тўланадиган ишга кетиб қоладилар.

 

Ҳақиқат шундан иборатки, кўпгина ҳолатларда аутсорсинг стартаплар ва микробизнес учун фойдалироқ ҳисобланади.

 

Бизнинг компаниямизда доимо мукаммалликка интиладилар. Шу боис аутсорсинг шартларида хизмат кўрсатишдан воз кечиб, ташқи сифат назорати бўлимига ўхшаш бошқарув ҳисоби,  харажатларни оптималлаштириш ва бухгалтерия ҳисобини биргаликда олиб боришга қарор қилдик.    

Фаол ривожланиш учун танлов

 

Бухгалтерни ишга олиш ва бухгалтерия ҳисоби сифатини назорат қилишни йўлга қўйиш энг мақбул усул ҳисобланади.

 

Сифат назоратини эътибордан четда қолдириб бўлмайди, чунки ҳатто тажрибали бухгалтер ҳам хато қилиши мумкин. Бухгалтерия ҳар қандай ташкилотдаги энг машаққатли меҳнат жабҳаси ҳисобланади. Бу иш тез-тез ўзгариб турадиган бир талай нормалар ва қоидаларни бажариш зарурати билан боғлиқдир.

 

Сифат назорати корхона мутахассиси ва ёлланма ходим томонидан амалга оширилиши мумкин. Ички назоратнинг камчилиги шундаки, эксперт компания ходимлари орасидан танланади. У билан ҳамкасблари ва раҳбари ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлади. Шундай вазиятлар бўладики, у ниманидир яширишни афзал кўради. Ташқи маслаҳатчи корхонада рўй берадиган жараёнларга боғлиқ бўлмайди, шу боис барчасини очиқ-ойдин айтади.

 

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари, экспертлар ташқи назорат хизматларини кўрсатишлари мумкин.

 

Бухгалтерга яхши шароит яратинг

 

Бухгалтерни танлашга жиддий эътибор қаратинг. Резюме ва тавсия хатларининг ўзи билан чекланиб қолманг. Бўш лавозимга номзодларни тестдан ўтказинг. Ҳар бирини умумий профессионаллик даражаси ва компаниянгиз талаблари нуқтаи назаридан баҳоланг. Бунда сизга кадрлар бўйича агентликлар ёрдам беради. Интернет-сервисдан фойдаланиш мумкин. Масалан, Вir.uz Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ва маҳаллий қонунчиликка асосланган илк ресурс ҳисобланади.

 

Яхши таъминланган бухгалтер яхши ишлайди. Бухгалтерни рағбатлантириш, малакасини ошириш учун курсларга ҳақ тўлаш, касбига оид адабиётлар, ихтисослаштириш газета ва журналлар билан таъминлаб туриш лозим».

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16