Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтери ёки аудитори эканлигингизни қандай тасдиқлаш мумкин

Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтери ёки аудитори эканлигингизни қандай тасдиқлаш мумкин

19.08.2021

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон  бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади.

 

Танловлар Молия вазирлиги қўллаб-қувватлашида ва “ILMFANRIVOJ” НТМнинг техник кўмагида ўтказилади.

 

Уларда Ўзбекистонда ишлайдиган бухгалтерлар ва аудиторлар (аудитор ёки ички аудитор малака сертификатига эга бўлганлар) стажи, иш жойи ва бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар иштирок этишлари мумкин.

 

Танловлар икки босқичда ўтказилади.

 

I босқич (сиртқи) - 2021 йил 6 сентябрдан 31 октябрга қадар.

 

Сиз танлов тест саволларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали юборишингиз зарур бўлади.

 

Эътибор беринг! Тест саволларини 2021 йил 20 августдан бошлаб http://www.naaa.uz ҳаволаси бўйича юклаб олиш ёки  “ILMFANRIVOJ” НТМ офисида олиш мумкин.

 

Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари иккинчи босқичга таклиф қилинади.

 

II босқич (юзма-юз) - 2021 йил 20 ноябрь.

 

Биринчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар. Сиз ўз касбий билим ва кўникмаларингизни юқори даражада кўрсатишингиз лозим бўлади.

 

Танлов натижалари 2021 йил 9 декабрь - Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари кунида эълон қилинади.

 

Мукофотлар ва рағбатлантиришлар:

  • “I босқич иштирокчиси” сертификати - I босқичнинг барча иштирокчиларига;
  • “Танлов совриндори” дипломи - II босқичнинг барча иштирокчиларига;
  • даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар - II босқичнинг ғолибларига;
  • “ILMFANRIVOJ” НТМ ўқув марказида малака ошириш курсининг қийматидан 50% чегирма - танловларнинг барча совриндорларига;
  • “ILMFANRIVOJ” НТМ ўқув марказида танланган курсларнинг бирида бепул ўқиш - танловлар ғолибларига.

 

Танловларда иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:

1) “ILMFANRIVOJ” НТМ ҳисобварағига 1 БҲМ (245 000 сўм) миқдорида бир марталик бадални тўлаш;

2) сўровнома, бир марталик бадал тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатини жўнатиш;

3) бухгалтерлар иш жойидан маълумотномани жўнатишлари;

4) биринчи босқичнинг тест саволларига жавобларни 2021 йил 31 октябрга қадар жўнатиш.

Қўшимча маълумотларни бу ерда олиш мумкин:

Ўзбекистон  бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси

  • Телефон: (71) 234-01-87, 234-19-01, 234-18-90;
  • Телеграмм: (90) 919-01-87;
  • e-mail: naba@naaa.uz

 “ILMFANRIVOJ” НТМ

  • Манзил: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Чингиз Айтматов кўч., 1-А