Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради

28.08.2023

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Сенаторлар “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Қонунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида давлат назорати амалга оширилиши, ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

 

Шунингдек, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаштириш, сертификатлаштириш, тамғалаш ҳамда  ишлаб чиқаришга доир талаблар назарда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қонунийлик, тизимлилик ва узлуксизлик, биологик усулни қўллаш устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик каби  асосий принциплар мустаҳкамланмоқда.

 

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш, қўллаш, ташиш, муомаладан чиқариш, ташиш, сақлаш қоидаларига риоя қилишга, шунингдек, яроқсиз ҳолга келган ва қўлланилиши тақиқланган воситаларни зарарсизлантиришга, утилизация қилишга доир талаблар кучайтирилмоқда.

 

 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

“Ижара тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Ижара тўғрисида”ги Қонунга кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномасининг аниқ таърифи киритилиб, шартнома объектини тасарруф этиш ва гаровга қўйиш, шунингдек, ундирувга қаратишнинг ўзига хос хусусиятлари акс эттирилмоқда.

 

Қонун билан ижарага берувчи ўзига тегишли мол-мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси асосида ижарага берганда ижарага олувчи томонидан шартнома шартлари бажарилганидан сўнг тегишли мулкни ижарага олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини олиши, ижарага олувчи эса ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олиши белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси тузилган пайтдан эътиборан шартномада кўрсатилган мол-мулк гаровга қўйилган ҳисобланиб, уни бошқа шахсларга гаровга бериш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш тақиқланмоқда.

 

Лизинг тўғрисида”ги Қонунга лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шартнома тузилган вақтдан эътиборан шартнома объекти лизинг берувчи томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун лизинг олувчида гаровга олинган ҳисобланиши тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

 

Лизинг берувчи лизинг олувчининг розилигини олмай туриб, лизинг объектини бошқача тарзда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга янги норма киритилиб, унга кўра, бир экспорт шартномаси доирасида жами етказиб берилган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан ошмаган қисми бўйича хорижий валюта тушуми таъминланмаганлиги оқибатида вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўлламаслик назарда тутилмоқда.

 

Сўнгра Сенатнинг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонунга кўра халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борадилар.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга фуқаролар йиғинлари томонидан тегишинча аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг соғлиқни сақлашнинг ҳолати ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан, тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

 

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисида “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди. Сенаторларнинг таъкидлашича, Қонун устувор мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлса-да, унда қатор концептуал даражадаги низоли масалалар мавжуд. Шу боис Қонунни рад этиш юзасидан Сенат қарори қабул қилинди.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16