Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Солиқ сиёсати концепцияси: қабул қилинган версияда лойиҳа билан солиштирганда нималар ўзгарди?

Солиқ сиёсати концепцияси: қабул қилинган версияда лойиҳа билан солиштирганда нималар ўзгарди?

05.07.2018

Рус тилида ўқиш

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида солиқ тизими мавзуси кўтарилди. Иштирокчилар уларни бартараф этиш ва ечимини топиш мақсадида Солиқ тизимини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинган тизимдаги муайян муаммоларни муҳокама қилдилар.



Концепциянинг дастлабки лойиҳасига ўзгартиришлар киритилди. Тасдиқланган ҳужжатда мутахассислар ва жамоатчилик фикри, шунингдек бизнес ва давлат манфаатлари ўз аксини топди. Спикерлар энг аҳамиятли ечимлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.



Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари, молия вазири:



«Концепцияда давлат харажатларини оптималлаштириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш назарда тутилган.



Инфляция даражаси 6,2%гача камайди, мазкур кўрсаткич илк бор ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди, чунки энди барча маълумотлар билан бемалол танишиш мумкин. Халқаро валюта жамғармаси ҳам бу далилни эътиборга олди.



Солиқ кодекси устида иш олиб борилмоқда. Концепцияни амалга оширишга жамият ҳам ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим, сабаби бу саъй-ҳаракатларнинг бари халқ манфаатлари йўлида амалга оширилмоқда.



«Солиқ амнистияси»га келсак, ҳозирча ушбу масала кун тартибига қўйилмаган, бироқ биз уни ўрганаяпмиз. Биз вазирликлар ва идоралар даражасида ишлаб чиқаётган бир нечта лойиҳа бор. Пулларни ҳалоллаш ва бошқалар билан боғлиқ юридик масалалар талайгина. Мазкур йўналишлар бўйича иш олиб бормоқдамиз, бу манфаатларимизга мос келишига амин бўлсак, тегишли ҳужжатни қабул қиламиз».



Беҳзод Мусев, ДСҚ раиси:



«Барча соҳалардаги солиқ солиш ставкалари қайта кўриб чиқилмоқда. Илғор жаҳон амалиётига асосланган, тадбиркорларнинг таклифлари ҳам инобатга олинадиган тизим жорий этилади.



Соддалаштирилган электрон ҳисобот яратиш вазифаси қўйилган, бу хўжалик юритувчи субъектлар ишини сезиларли даражада осонлаштиради. Мутахассисларимиз маҳаллий солиқ тизимини такомиллаштириш мақсадида Россия ва Жанубий Корея солиқ тизимининг ишлаш принципини ўрганмоқдалар.

 

Солиқ концепциясида бизнес учун максимал қулай шарт-шароитлар яратиш мақсади қўйилган. Бунинг учун корхоналар ходимларига солинадиган солиқларни қисқартириш, соддалаштириш ва оптималлаштириш назарда тутилган. Натижада хуфия иш ҳақи тўланиши ва бошқа қонунга зид хатти-ҳаракатларга барҳам бера оламиз. Яқин пайтгача солиқ органлари тадбиркорларни таъқиб қилишни ўзларининг асосий вазифалари деб билган бўлсалар, эндиликда солиқ тўловчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга, очиқчасига фаолият юритишларини таъминлаш учун уларга турли хизматлар кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз.   



ҚҚСга ўтиш солиқ юкининг ошишига олиб келмайди, сабаби уни пировард истеъмолчи тўлайди. Биз тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишни кўзлаётганимизни англаб етиш муҳимдир. Ўз навбатида бизнес ҳам бизга пешвоз чиқишини кутаяпмиз. Бу билан солиқ тизимига бўлган ишончни орттирмоқчимиз. Яқинда солиқ тўловчиларга маслаҳат ёрдами кўрсатиш учун ихтисослаштирилган солиқ маркази ташкил этилади.  



Бу йил Давлат бюджети профицитини кутмоқдамиз. Бюджетда юзага келадиган камомаднинг ўрнини тўлдиришга имконимиз бор».



Гўзал Исломова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ЛБМА директори ўринбосари:



«Лойиҳа муҳим аҳамиятга эга: илк бор Ҳукумат, вазирликлар, идоралар ва бизнес тарихий ҳужжат яратиш мақсадида яқиндан ҳамкорликка киришди. Концепцияда нафақат иқтисодий соҳада, балки бошқа йўналишларда ҳам ислоҳотлар назарда тутилган.



Солиқ тизими лойиҳасини тайёрлаш чоғида асосан солиқ юки ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ечимини топиш кўзланди. Жорий Концепцияда бу масала ҳал этилган.  



Солиқ ставкалари ва кичик бизнес таърифи соддалаштирилди. Бундан буён йиллик обороти 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар кичик бизнес тоифасига киритилади.



Оборотдан 5%лик солиқ бекор қилинди. Фойда ва дивидендлардан ушлаб қолинадиган солиқлар қисқартирилди. Шу орқали одамларга оз йўқотиш билан инвестициялардан фойда олиш мумкинлигини кўрсатмоқчимиз. Бу мамлакатимизда бизнес янада ривожланиши учун омил бўлади. 



Дивидендлар бўйича солиқ ставкасининг пасайтирилиши инвестиция муҳити такомиллаштирилишини англатади, давлат мулоқот қилишга, тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигидан далолат беради. 



Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга келсак, Концепцияда 12% миқдорида ягона солиқ тўлови белгиланган. Ижтимоий бадалларнинг бекор қилиниши ва мол-мулк ставкаларининг пасайтирилиши инқилобий ўзгартириш бўлди. Ҳаққоний ёндашув жорий этилди, унга ўтиш муайян вақтни талаб этади. Биз ўз муносабатимизни ўзгартиришимиз, солиқларни тўлаб, обод шаҳарлар, арзон таълим, замонавий автобус бекатлари сингари давлат хизматлари кўрсатилишига ўз ҳиссамизни қўшишимизни англаб етмоғимиз лозим.  



Солиқ кодексига барча ўзгартиришлар аста-секни киритилади. Дастлабки ислоҳот йили жуда мураккаб ўтишини инобатга олиш лозим.

 

Концепция устида ишлаш жараёнида жуда кўп таклифлар келиб тушди, улар якуний таҳрирда инобатга олинди. Концепция – трансформация даврига тааллуқли умумий ғоя. У илк катта қадам бўлиб, тизимдаги барча аниқ жиҳатлар кўриб чиқилишини талаб этади ва бу Солиқ кодексида ўз аксини топади. 



Концепция бюджет тизими такомиллаштирилишини, шу жумладан минтақавий бюджет институтлари мустақиллиги ва барқарорлиги мустаҳкамланишини назарда тутади.



Банк фаолияти ставкалари пасайтирилиши назарда тутилган, бу ўз навбатида кредит имкониятларини кенгайтиради. Бунинг устига, турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган компанияларни соғломлаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзланган».



Жасур Орипов, ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари:



«Яқинда Президентнинг божхона тизимига доир қарори қабул қилинди. Ҳужжатда янги божхона ставкалари ва назорат усуллари белгиланди, Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларни текшириш вақти қисқарди. Тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар белгиланди. Қарорда божхона тўловлари ва имтиёзлар бериш тизими қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган».



Адҳам Икромов, ССП раиси:



«Концепция лойиҳасига доир баҳс-мунозараларда иштирок этган кишилар қулай инвестиция муҳитини яратишга ҳисса қўшишга уринганларини тан олиш лозим. ЯСТ юзасидан кўп баҳслашилди. Уни «соддалаштирилган солиқ» десак ҳам, аслида у тадбиркорлар учун эмас, балки солиқ органлари учун соддалаштирилган: уни ҳисоблаш жуда осон.



Афсуски, бу йилларда бизнесни ривожлантираётиб, табақалаштирилган усулни кўриб чиқмадик, мамлакат иқтисодиётини ким кўтара олишини қайд этмадик, зеро асосан ўрта ва йирик бизнес бунинг уддасидан чиқа олади. Кичик бизнес аҳолининг кўп қатламларини иш билан таъминласа ҳам, иқтисодиёт ва ЯИМни ўрта ва йирик бизнес шакллантиради. Шу муносабат билан йирик корхоналар зиммасидаги солиқ юки 45%дан 22%гача, ўрта ва кичик корхоналарга эса 35%дан 22%гача пасайтирилди.

 

Кичик бизнес обороти суммасини белгилаш масаласи ҳам жуда кенг муҳокама қилинди. Эҳтимол, вақт ўтиб, у қайта кўриб чиқилар.



Очиқ, ҳаққоний ва мувозанатлаштирилган Концепция яратиш ва амалга ошириш мақсади олдимизда турибди. Ўз ўрнида жамият ва бизнес солиқлар лозим даражада тўланишини таъминлаб, бизга катта кўмак беришидан умидвормиз. Қисқа муддатда кўзланган барча янгиликларни жорий эта олишлари учун молия-бухгалтерия органларини ўқитиш тизимини жорий этиш зарур деб ҳисоблаймиз».

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16