Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ тизими: муаммолар ва истиқболлар

23.05.2022

Рус тилида ўқиш

Илҳом Каримов номидаги Тошкент бизнес клуби ўз ҳамкорлари билан “Солиқлар - муаммолар ва истиқболлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказди. Иштирокчилар - бизнес клуб аъзолари, Молия вазирлиги, ДСҚ, идоралар ва ташкилотлардан таклиф қилинган мутахассислар ва экспертлар. Солиқ тизимидаги асосий муаммоларнинг таҳлили ва уни яхшилаш бўйича таклифлар - иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаевнинг шарҳида.

 

Шарҳда солиқ тизими муаммолари баён этилган, уни ривожлантириш шартлари кўриб чиқилган. Шунингдек, муаллиф солиқларнинг умумбелгиланган ва соддалаштирилган тизимлари нисбатидаги ўзгаришлар, умумиқтисодий омиллар, уларнинг бюджет даромадларининг шаклланишига таъсирини таҳлил қилади.

 

Асосий солиқлар тушуми динамикаси батафсил кўриб чиқилган, уларни тўлашнинг камайиши/ошиши сабаблари келтирилган.

 

Мақолада умуман иқтисодиётга солиқ юкини тартибга солувчи, солиқ назорати шакллари ва механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган, солиқ юки даражасида номутаносибликларга таъсир кўрсатувчи солиқ ислоҳоти йўналишлари тушунтирилади.

 

Мамлакатимизда солиқ тизими ҳолати ва иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш якунлари бўйича муаллиф умуман солиқ тизими, солиқ турлари, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ имтиёзлари бўйича таклифлар беради.

 

Шарҳни бу ерда ўқиш мумкин.

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум