Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ССП тадбиркорларнинг солиқлар бўйича одатий хатоларини маълум қилди

07.10.2016

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов томонидан асослари яратиб берилган солиқ сиёсати тадбиркорликнинг жадал ривожланишига туртки бериши ҳамда солиқ тўлашнинг малол келмаслиги ва қулай бўлиши учун шарт-шароит яратиши лозим.

Бу борада Савдо-саноат палатаси ҳар йили тадбиркорлик фаолиятини режали ва режадан ташқари текширувлари мониторингини ўтказиб келмоқда. Унинг натижалари синчковлик билан таҳлил этилади.

 

Масалан, агар 2012 йилда 5126 та тадбиркорлик субъектларининг режали текширувлари ўтказилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич – 4514тани ташкил этди. 2016 йилда 4400 та шундай текширув ўтказиш режага киритилган. Бу бизнес текширувлари сонининг барқарорлик билан тушаётганидан далолат беради.

 

Аммо Ҳукумат томонидан тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганига қарамасдан, мониторинг ўтказиш чоғида тадбиркорлик субъектларининг солиқ солиш соҳасида кўплаб хатоликларга йўл қўяётгани аниқланмоқда. Бундай хатолар тадбиркорларга катта ҳажмда жарима солинишига сабаб бўлаяпти.

 

2016 йилнинг 6 ойи мобайнида танлаб олинган тадбиркорлик текширувлари натижаларига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатоларни келтириб ўтамиз.

 

1-хато. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда кадрлар бўлими ва бухгалтерия ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг йўқлиги.

 

Масалан, янги ходимни ишга олишда кадрлар бўлими ходимнинг аввалги иш жойидан даромадлари бўйича маълумотларни ўз вақтида талаб этмаслиги бухгалтерия томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини нотўғри ҳисоблашига олиб келади. Бунинг натижасида эса ҳам ташкилот, ҳам раҳбар, ҳам бош бухгалтерга санкциялар қўлланади.

 

Тавсиялар: тадбиркор ташкилот фаолиятини ташкиллаштиришда кўрсатиб ўтилган бўлимлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига эътибор қаратиши лозим.

 

2-хато. Ташкилотнинг солиқ солинадиган базасини нотўғри шакллантириш оқибатида солиқлар ва мажбурий тўловларни нотўғри ҳисоблаш.

 

Тавсиялар: Ташкилотнинг барча даромадлари солиқ солинадиган базага тўғри киритилишига эътибор қаратиш керак. Бу кўпгина тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг бухгалтерияси томонидан йўл қўйиладиган асосий хатодир.

 

3-хато. Тадбиркорлик фаолиятида товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш айланмасидан 20% ҚҚСни тўламаслик. Бу хато тадбиркорнинг солиқларини қайта ҳисобланишига олиб келади.

 

Эслатма: ҚҚС фақат СКнинг 208-210-моддаларида келтириб ўтилган ҳолатлардагина ундирилмайди.

 

4-хато. Тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган бинолар ёки ер участкаларининг сотиб юборилганидан ёки ҳокимият томонидан олиб қўйилганидан кейин солиқ органларини хабардор қилиш йўли билан солиқ солинадиган базадан ўз вақтида олиб ташламаслик. 

 

Тавсиялар: Солиқ тўловчи фойдаланаётган бино ёки ер участкалари сотилганидан ё бўлмаса ҳокимият томонидан олиб қўйилганидан кейин бу ҳақда солиқ инспекциясини хабардор қилиб қўйиш даркор.

 

5-хато. Амортизация ҳақида тушунчага эга бўлмаслик. Амортизация – мол-мулкнинг эскириши билан тобора қадрсизланишидир.

 

ТавсияларАгар амортизацияни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб борсангиз, мол-мулкнинг солиқ таннархини аста-секин тушириб боришингиз мумкин бўлади. Амортизация ҳар йили йил бошида (январь ойида) ўтказилади. Амортизацияни ҳисоблаш бўйича жадвални norma.uz сайтидан топишингиз мумкин. 

 

Текширувлар натижаларига кўра солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблашда тадбиркорлар томонидан йўл қўйиладиган хатоларнинг ўзаро нисбати


Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи -28%,  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 85%, қўшилган қиймат солиғи -  29%, мол-мулк солиғи - 14%, ер солиғи - 7%, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи - 22%, ягона ижтимоий тўлов - 85%,  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари - 78%, Республика йўл жамғармасига/Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига/Пенсия жамғармасига - 21%.

 

Солиқларга қуйидагилар киради:

 

1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар

учун солиқ ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик

учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

10) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ..

 

Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

 

1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;

2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

3) Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар;

4) давлат божи;

5) божхона тўлови;

6) айрим турдаги товарлар чакана савдосини ва айрим турдаги хизматлар кўрсатишни амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим;

 

Юқорида санаб ўтилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар умумий белгиланган солиқлар саналади.

 

СК томонидан белгиланган ҳолатлар ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:

 

ягона солиқ тўлови;

 

ягона ер солиғи;

 

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.

 

Кўриниб турибдики, таҳлилда қатнашган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг  85%ида  ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  нотўғри ҳисобланган.

 

Шунингдек, тадбиркорларнинг 78%ида суғурта бадалларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

 

ҚҚСни ҳисоблашда 29% тадбиркор адашган.

 

28 % тадбиркор юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи нотўғри ҳисоблангани учун жаримага тортилган (қоидага кўра, пул тушумларининг барча суммасидан хизматлар таннархи чегирма қилингандан сўнг фарқдан 7,5% фойда солиғи тўланмаган).

 

22% фоиз тадбиркорда соф фойдадан 8% ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи  тўлашда хатоликларга йўл қўйилган.

 

Текширувдан ўтган тадбиркорларнинг 21%и республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни нотўғри ҳисоблашган.

 

Тадбиркорларнинг 7%и ер солиғини, 14 %и эса мол-мулк солиғини тўламаган бўлиб, улар белгиланган тартибда жаримага тортилган.

 

Бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, шунингдек солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятида қуйидагиларни ҳисобга олиш тавсия этилади:

 

Сиз солиқ ҳисоботларининг тўғри топширилиши учун жавобгарсиз. Бунинг учун йилнинг тугашини ёки солиқ органлари томонидан ташкилот фаолияти текширилишини кутиб ўтиришингиз шарт эмас. Солиқ маслаҳатчилари ёки аудитор компаниясини таклиф этинг, солиқ ҳисоб-китобларидаги йўл қўйилган хатоликларни ўрганинг ва уларни олдиндан тўғриланг.

 

Солиқларни ҳисоблаш ва тўлашда хатолар мустақил равишда аниқланганда кечиктирилганлик учун жарималарсиз уларни тўлаш мумкинлиги Қонунчиликда белгилаб қўйилган. Бундай ҳолатда солиқ тўловчи жарима санкцияларидан озод этилади. Шу боис солиқ маслаҳатчилари ҳамда аудиторлар хизматларидан иқтисод қилишга ҳаракат қилмаганингиз маъқул. Бу сизни келгусида жарима тўлаш ва бошқа жавобгарликлардан асраб қолади.

 

Маслаҳат олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ёки Палатанинг ҳудудий бўлимларига мурожаат этишингиз мумкин. ССП сизнинг муаммоларингизни бартараф этиш ва фаолиятингизни тўғри йўналишга солишга ёрдам беради.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16