Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Статистика бошқармаси ҳисоботларни топшириш муддатлари тўғрисида эслатади

08.02.2018

 

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлари, ХУМШ, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2017 йил учун йиллик давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш зарурлиги ҳақида эслатади.  

 

Микрофирма ва кичик корхоналар 1-KB (йиллик) «Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи» шаклидаги давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 26 февралдан кечиктирмай топширишлари зарур. Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар эса – 2018 йил 26 мартдан кечиктирмай топширишлари зарур.

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари 8-kom shakli (йиллик) «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида»ги 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 15 февралдан кечиктирмай топширишлари зарур.

 

Кичик бизнес субъектлари фаолиятининг айрим турлари учун йиллик статистика ҳисоботининг асосий шаклига илова тарзида «1-KB shakliga ilova» топширилиши назарда тутилган:

 

Иловалар шакллари

Шакл номи

Топшириш муддати

Топширадилар



1

1-KB shakliga ilova (QM)

Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги 2017 йил учун ҳисобот

 

26 февралдан кечиктирмай

Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

2

1-KB shakliga ilova (qurilish)

Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

 

26 февралдан кечиктирмай

Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

3

1-KB shakliga ilova (TIF)

Экспорт-импорт тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

 

26 февралдан кечиктирмай

Хизматлар экспорти ва импорти ҳамда давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган товарлар экспорт-импорти билан шуғулланувчи микрофирма ва кичик корхоналар

 

4

1-KB shakliga ilova
(sanoat)

Оқава сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2017 йил учун ҳисоботи

26 февралдан кечиктирмай

Оқава сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув берувчи микрофирма ва кичик корхоналар, Ергеодезкадастрнинг шаҳар бўлимлари (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ҳамда хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

5

1-KB shakliga ilova (energo)

Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

26 мартдан кечиктирмай

Асосий фаолият тури саноат бўлган кичик корхоналар

 

6

8-sanoat (kuzatuv anketasi)

Саноат ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиши бўйича 2017 йил учун сўровнома

16 февралдан кечиктирмай

Йирик саноат ташкилотлари

 

12 мартдан кечиктирмай

Кичик саноат корхоналари (чет эл инвестициялари
ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

3 апрелдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик саноат корхоналари

 

7

1-KB shakliga ilova (QX)

Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисоботи

 

26 февралдан кечиктирмай

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

8

1-KB shakliga ilova (EKO)

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи

 

26 февралдан кечиктирмай

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларга эга, токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотлар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

9

1-KB shakliga ilova (AKT)

Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

 

26 февралдан кечиктирмай

Маълумотлар узатиш тармоғида, Интернетни қўшган ҳолда, хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган микрофирма ва кичик корхоналар (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар) (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

10

1-KB shakliga ilova (tib)

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

 

26 мартдан кечиктирмай

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи  микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 

 

11

1-KB shakliga ilova (tur)

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи

 

12 мартдан кечиктирмай

Сайёҳлик-экскурсия ва
жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналарлар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

26 мартдан кечиктирмай

Сайёҳлик-экскурсия ва жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар

 

Нотижорат ташкилотлари 2017 йил учун қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини топшириши зарур:

 

Ҳисобот шакли

Ҳисобот шаклининг номланиши

Топшириш муддати

Топширадилар

1

1-NNT shakli

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

2 мартдан кечиктирмай

 

Общественные объединения, общественные фонды, негосударственные учреждения

2

1-notijorat shakli

Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот

16 февралдан кечиктирмай

 

Нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ)дан ташқари)

 

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган давлат статистик ҳисоботларини ўз вақтида топширмаган, давлат статистика ҳисоботлари маълумотларини бузиб кўрсатган ёки топшириш муддатини бузганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарлик қўлланилишига сабаб бўлади.

 

Маълумот учун телефонлар: 230-88-07, 230-88-08, 230-88-29.

 

 

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум