Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суд ҳимояси қандай ишлайди

08.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

3 июль куни Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилди. Унда суд корпуси вакиллари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Судьялар олий кенгаши вакиллари ва Бош прокурор иштирок этди.

 

Олий суд Пленумининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди, унда бир қатор муҳим жиҳатлар тушунтириб ўтилган.

 

Суд ҳимояси деганда нима тушунилади? Суд ҳимояси – мустақил суд ҳокимияти томонидан одил судловни амалга ошириш орқали таъминланадиган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган фаолият.

 

Суд ҳимоясидан қачон фойдаланиш мумкин? Биринчи инстанция судида иш қўзғатиш учун зарур шартлар ҳисобланадиган, қонунда назарда тутилган дастлабки шартлар мавжуд бўлганда, суд орқали ҳимоя қилиш учун мурожаат этиш ҳуқуқини амалга ошириш мумкин. Ушбу шартларнинг мавжуд эмаслиги суд томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва кўришни рад этиш учун асос бўлади.

 

Судга мурожаат қилиш шакллари. ФПК, ИПК ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга мувофиқ – бу:

  • фуқаролик, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича - даъво аризаси, ариза (шикоят) шаклида;
  • буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар, алоҳида тоифадаги ишлар ва процессуал қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда - ариза шаклида;
  • апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этилганда - шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

 

Бошқа масалалар бўйича судга мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахсларига тааллуқли мурожаатлар судга келиб тушганда, улар 5 кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинган ҳолда юборилиши лозим. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига юборишга йўл қўйилмайди.

 

Судга қилинган мурожаатлар процессуал қонунларда белгиланган қоидаларга мувофиқ шакл ва мазмунда расмийлаштирилиши керак. Хусусан, мурожаатлар электрон шаклда ЭРИ билан имзоланган ҳолда юборилиши мумкин.

 

Суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш – суд ҳимояси шакли. Бундай ҳуқуқ қуйидагиларга берилган:

а) фуқаролик ишлари бўйича суд ҳужжатининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини қонунда белгиланган тартибда текшириш ҳақида фақатгина, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар мурожаат қилишга ҳақли;

б) иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар шикоят беришга ҳақли. Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган низолар бўйича ишлар устидан кассация ва назорат шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган;

в) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суднинг қарори устидан, ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган шикоят бериш ҳуқуқига эга; 

г) жиноят ишлари бўйича суд ҳукми (ажрими) устидан қуйидагилар шикоят беришга ҳақлидир:

  • маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили;
  • фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан – фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари;
  • ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан – судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили;
  • ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга (кассация тартибида).

 

Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда иштирок этувчи тарафларнинг вакиллари ва адвокатларининг суд қарори устидан шикоят қилиш бўйича ваколатлари уларга берилган ишончномада махсус кўрсатилиши лозим.

 

Кўриб чиқиш муддатлари ва судьяларнинг жавобгарлиги. Қуйидаги жиҳатлар алоҳида таъкидлаб ўтилган:

  • қонун бўйича назорат инстанцияси судига мурожаат қилишда иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари нусхалари, қонунда белгиланган ҳолларда эса, давлат  божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Акс ҳолда мурожаат қилувчининг процессуал ҳолатини белгилаш имкониятининг мавжуд эмаслиги сабабли мурожаат кўрилмасдан қайтарилади;
  • ишни биринчи инстанция судида кўришда раислик қилган судья мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ишларни расмийлаштириш ва апелляция, кассация инстанциясига юбориш муддатларига риоя этилиши ва процесс иштирокчиларини ишни апелляция, кассация инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинишига шахсан масъул ҳисобланади;
  • мурожаатларни кўриш муддатлари ва мурожаат бўйича қабул қилинадиган қарорларни баён қилиш ҳақидаги қонун талаблари, ёхуд қонунчилик ҳолатини мурожаатнинг матни ёритилган тилда тушунтиришга сўзсиз риоя этилиши керак;
  • мурожаатларда аниқ бир ишни кўришда суд (судья) томонидан процессуал қонун нормалари бузилганлиги ҳақидаги важлар келтирилган бўлса (шикоятни кўриш жараёнида ушбу важлар тасдиқланганда, апелляция, кассация, назорат инстанцияси судлари ишни кўриш натижаси бўйича) хусусий ажрим чиқариши ва унинг нусхасини тегишли судьялар малака ҳайъатига юборишлари лозим;
  • суд ҳужжатларининг ижроси лозим даражада ижро этилмаётганлиги масалалари бўйича келиб тушган мурожаатлар Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади, бу ҳақда назоратни амалга ошириш учун қарор қабул қилган ёхуд қарорни ижро этиш жойи бўйича судга хабар берилади.

 

Судлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган кун ва соатларда қабул қилишни тўғри ташкил этиши, сайёр қабуллар ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш лозим. Қабул қилиш кунининг асоссиз равишда кўчирилишига йўл қўйилмаслиги зарур. Судларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш тавсия этилмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум