Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Суғурта бўйича компенсация олиш учун онлайн илтимоснома бериш мумкин

20.05.2019

Рус тилида ўқиш

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда.

 

ЯИДХПнинг «Транспорт» бўлимида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича компенсация тўловини олиш учун электрон илтимоснома бериш» хизмати пайдо бўлди.

 

У барча жисмоний шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.

 

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун асосида Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси хизмат кўрсатади.

 

Эслатиб ўтамиз, компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги талаб жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан 3 йил ичида билдирилиши мумкин. Компенсация тўловлари суд харажатларини, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларни қопламайди.

 

Жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланган компенсация тўлови суммаси жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсдан Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг даъвосига кўра регресс тартибида ундириб олинади. Жамғарма мазкур шахсдан компенсация тўлови ҳақидаги жабрланувчининг талабини кўриб чиқиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳам ҳақли (Қонуннинг 25, 27, 28-моддалари).

 

Хизмат ҳақида қўшимча ахборот олиш учун қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин: (+998) 71 200-02-21. 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_